"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоа муваффақияти ҳақида гапирди.
“Кўк-анорранглилар”нинг 34 ёшли сардори мавсум сўнгида клубни тарк этади. Якшанба куни ярим ҳимоячи "Барселона" билан тўққизинчи марта Испания чемпионига айланди.
"Мен бу совринни қўлга киритишни жуда хоҳлардим", - дейди Бускетс. “Бунча йил давомида мен бу ерда ажойиб вақт ўтказдим ва энди хурсанд бўлиб кетяпман. Ҳозирги "Барселона" чемпионлик руҳига эга жамоа", - деди 2008 йилда Хосеп Гвардиола қўл остидаги дебютидан буён каталонияликлар сафида 700 дан ортиқ ўйин ўтказган афсонавий ярим ҳимоячи ўйиндан кейинги интервьюсида.