Англия Премьер-лигаси 36-турида "Ливерпуль" сафарда "Лестер"дан устун келди (0:3). “Қизиллар” сардори, ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон учун бу жамоа сафида Англия Премьер-лигасида асосий таркибда майдонга тушган 300-ўйинга айланди.
Клуб тарихида Хендерсондан кўра кўпроқ АПЛ ўйинларида бошланғич таркибда ўйнаган бор-йўғи учта ўйинчи бор - Жейми Каррагер 484 ўйин, Стивен Жеррард 466 ўйин ва Сами Хюпия 310 та ўйин.