Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде “Валенсия”га (0:1) қарши ўйинда ирқчилик намоён бўлган воқеадан сўнг Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади.
"Гол уришни исташимнинг ягона сабаби сени бағримга босиб, уни сенга бағишлаш эди", - деб изоҳ қолдирди Вальверде Винисиуснинг "Инстаграм"да қолдирган постига.
Винисиус ўз хабарида яна бир бор Ла Лигани танқид қилди.