Эдер Милитао Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчиликнинг намоён бўлишини қоралади.
Мадриднинг “Реал” клуби вингери Испания чемпионатининг 35-турида “Валенсия”га қарши ўйинда мухлислар томонидан ирқчиликка учраган. Ўйиндан сўнг бразилиялик футболчи Ла Лигани танқид қилиб, чемпионат “ирқчиларники” эканини айтди.
“Испанияда яна бир қайғули кун. Афсуски, ирқчилар яна ғалаба қозонди. Бу шармандалик!
Сиз ирқчиликдан азият чекасиз, ўзингизни ҳимоя қиласиз ва бунинг учун четлатишади! Қачонгача бунга чидашимиз керак? Мен сен биланман дўстим! Вини, курашимиз давом этмоқда! - деб пост қолдирди "Реал Мадрид" ҳимоячиси.