Goal портали экспертлари "Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтингини тақдим этди.
Унда биринчи ўринни Аргентина терма жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2022 ғолибига айланган "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси эгаллаб турибди.
35 ёшли аргентиналик футболчининг асосий рақиби "Манчестер Сити"нинг норвегиялик футболчиси Эрлинг Холанддир. Ҳужумчи аллақачон Премьер-лига чемпионига айланган ва Чемпионлар лигаси ҳамда Англия кубогини ютиши мумкин.
Кучли учликни Мессининг "ПСЖ"даги жамоадоши – ҳужумчи Килиан Мбаппе ёпди.
Янгиланган рейтингда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне еттинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Тўртинчи қаторда "Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор.