“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала Европа лигаси финалида “Севилья”га қарши ўйинда гол урди (1:1, пен. – 1:4).
Ҳужумчи 2010/11 йилги Чемпионлар лигаси финалида тўп киритган ("Манчестер Юнайтед"га қарши 3:1) Лионель Мессидан кейин УЕФА мусобақалари финалида гол урган илк аргентиналик бўлди.
Шунингдек, Дибала 1998/99 йилги мавсум финалида Эрнан Креспо ("Марсел"га қарши ўйинда 3:0)дан кейин Европа Лигаси/УЕФА кубоги финалида гол урган биринчи аргентиналик футболчига айланди.
Дибала "Рома" сафида еврокубоклар финалида гол урган тарихдаги иккинчи аргентиналик футболчидир.