Кириш Регистрация

Алессандро Костакурта: «Муваффақиятсиз мавсум? Йўқ, ундай эмас»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг афсонавий ҳимоячиларидан бири Алессандро Костакурта собиқ жамоасининг жорий мавсумдаги иштирокига баҳо берар экан, «муваффақиятсиз» атамаси ортиқча эканлигини таъкидлади.

Оддий айтганда, унинг айтишича, «россонерлар» ўз салоҳиятлари даражасида ўйнашди. Ҳар ҳолда, собиқ ҳимоячи La Gazzetta dello Sport нашрига шу мазмунда интервью берди.

- «Милан» Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Интер» тўсиғидан ўтолмади. Жамоа кейинги мавсум учун қандай тикланиши мумкин?

- Албатта, бу мавсум оқсаган баъзи жиҳатларни маълум даражага кўтариш эвазига. Тан олиш керак, айни пайт таркибда савияси жамоа стандартидан паст саналган футболчилар ҳам бор. Бу билан нима демоқчиман? Шундай якунга олиб келган элементларни тушуниш керак. 

- Хусусан, Шарль де Кетеларе ҳақида тўхталсангиз...

- Бу йигитча «Брюгге»да ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатди. Чиндан ҳам, ўта иқтидорли футболчи, салоҳияти катта. Майдонда рақиблар учун қўрқинчли кўринади, бу йилги ўйинларидан эса шунчаки, кўз юмиш керак. Ҳарқалай, шахсан мен Шарлнинг ҳали яққол ўсиш имкониятига эгалигини пайқадим.

- Лекин одатда катта иқтидорларнинг «Милан»даги дебют мавсумида бундай муаммоларга дуч келишгани кам кузатилган, тўғрими?

- Тушунинг, олдин ҳаммаси бошқача эди. Мисол учун, Савичевич биринчи мавсум якунидаёқ «Олтин тўп» сўровида 2-ўринни эгаллаганди, лекин у ҳам бошида анча қийналгани эсимда. Асосий жиҳат шуки, ўша пайт жамоа кучли ўйнарди ва бу янги футболчиларга ҳам таъсир қиларди. Ҳозир эса бироз бошқача: дебютантлардан дарҳол таркибга кириш ва жамоани кучайтириш талаб этилади.

- Хўш, фикрингизча, Паоло Мальдини ва Стефано Пио­лини қолдириш керакми ёки...?

- Ҳозирги ҳолатда истеъфо ҳақида ўйлаш - бемаънилик. Албатта, ҳар иккисига имкон бериш керак. Бинобарин, Пао­ло ҳам, Стефано ҳам жорий мавсум сифатли иш олиб боришди. Тушунинг, ҳозирги «Милан»нинг Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққани - катта натижа. Тўғри, якуний баҳо чемпионат натижасига боғлиқ. Яъни бунга жамоанинг ЧЛга йўлланма олиш-олмас лиги катта таъсир кўрсатади.

- Қайси маънода?

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мавсум муваффақиятсиз ўтганини таъкидлаш нотўғри, менимча. Лекин «Милан»нинг Чемпионлар Лигасига илиниши жуда муҳим. Айниқса, иқтисодий жиҳатдан.

- Ўйинга боғлиқ асосий муаммо нимада?

- Захира кучида. Таркибда муайян мушкул вазиятда захирадан тушиб, ўйинни кескин буриб юборадиган ижрочилар кам.

- Етакчилар умидсизликка тушиб қолишмаяптими? Масалан, Калулу ва Томори...

- Эҳтимол, шундайдир. Чунки чемпионлик мавсумидан кейин орқага кетиш айниқса, етакчиларга руҳий томондан таъсир қилади. Аввалги мавсум хусусан, Калулу мени лол қолдирганди - ҳайратланарли ўсиш. Очиғи, бу йигитни умуман билмасдим. Бироқ Калулу ҳам, Томори ҳам охирги ўйинларда жуда кўп хатога йўл қўйишди.

- Уларга нима бўлди ўзи?

- Катта тезликда ўсаётган футболчи ҳамманинг диққат-эътибори марказида туради ва озгина омадсизлик қийин даврларга уланиши ҳеч гап эмас. Тушунарлики, Томори аллақачон катта футболчига айланган ва энди хатосиз ўйнашидан умидворман.

- Дейлик, ихтиёр сизда бўлса ва ҳар иккисига харидор чиқса, қай бирини сотардингиз?

- Томорини. Чунки таклиф унинг ўзига фойдалироқ бўлади катта эҳтимол.

- Тасаввур қилинг, сизда битта қимматбаҳо трансфер амалга ошириш имкони бор. Аввало, кимни танлардингиз?

- Ҳужумчи олардим.

- Аниқроқ айтсангиз...

- Скамакка. У каби кенг хусусиятли ҳужумчилар кам. Скамакка «Милан»да ўз жойини топарди, менимча. Шунингдек, «РБ Зальцбург» вакили Шешко ҳам зўр. Тўғри, у ҳали унча барқарор эмас, лекин ёш ва ўта салоҳиятли.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:44, 02.06.2023.
Ўқилди: 1195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.