"Челси" ёз охирига қадар дарвозабон харид қилади. Хабарларга кўра, Лондон клуби "Интер" футболчиси Андре Онанани харид қилишни кўзламоқда. Бу трансфер алмашинув сифатида амалга оширилади.
"Челси" 27 ёшли дарвозабон эвазига учта: ҳимоячилар Трево Чалоба ва Калиду Кулибали ҳамда ҳужумчи Ромелу Лукакуни беришга тайёр. Агарда пул талаб қилинса, у ҳолда Онанага 40 миллион фунт ажратиш керак.