Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Тожикистон ОФК Чақирув кубогига мезбонлигига ариза топширди

Баҳо:
+ | -

Тожикистон футбол федерацияси 2014 йили бўлиб ўтадиган ОФК Чақирув кубогини ўзида қабул қилиш учун ариза топширганини расман маълум қилди. Тожикистондан ташқари ушбу мусобақани ўзида қабул қилиш учун Мальдив ороллари, Филиппин ва Ҳиндистон ҳам истак билдирган. Хабарингиз бор, ОФК Чақирув кубоги ғолиби 2015 йили Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

ОФК чақирув кубоги-2014 финал босқичи қайси давлатда бўлиб ўтиши ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ОФК ташкилий қўмитасида йиғилишларида ҳал бўлади. Мезбон давлат Чақирув кубогининг саралаш баҳсларида қатнашмайди. Чақирув кубоги саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими 25 октябрда бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Энди маросим ноябрь ойи сўнгида ўтказилади.

ОФК Чақрув кубоги-2014 саралаш мусобақасида 20та жамоа иштирок этади. Шимолий Мариана ороллари терма жамоаси ушбу мусобақада дебют қилади. 2012 йилда ушбу мусобақа ғолиблигини қўлга киритиб, Австралия-2015 йўлланмасини қўлга киритган КХДР эса бу сафар турнирда иштирок этмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоаси илк маротаба Бангладешда ўтказилган ОФК Чақирув кубоги ғолиблигини қўлга киритган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:14, 18.10.2012.
Ўқилди: 5785 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.