Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Топтасанг, бахилни топта – УЕФА трансфер сиёсатига янги ўзгариш киритди

Баҳо:
+ | -

УEФА трансферлар бозорига айрим ўзгаришлар киритди. Бунга Тодд Боэли бошчилигидаги "Челси"нинг ўтган мавсум амалга оширган айрим "ўйинлар"и сабаб бўлди. Энди қолганларнинг чўнтагидан баланд пул сарфига имкон берилмайди.

Бундан буёғига клублар трансфер тўловларини футболчининг кўпи билан 5 йиллик шартнома муддати учун тўлай олади. Бу муддатдан кейинги йиллар вақтинча жорий ҳисобга киритилмай турилади. Ушбу тўхтамга келинишига асосий сабаб барча клублар учун тенг имконият яратиш ҳисобланади. Бунинг устига футбол тез суръатлар билан ўсаётган экан, бир футболчига узоқ йиллар "хўжайинлик қилиш" мантиқий жиҳатдан тўғри эмас. УEФА чоршанба куни қоидаларни "барча клубларга тенг муносабатда бўлишни таъминлаш ва молиявий барқарорликни яхшилаш" учун ўзгартирди.

Ўзгартишлар 1-июлдан кучга киради, аммо амалдаги тартиблар ва харидлар ўз кучида қолади. Бу шуни англатадики, "Челси" энди узоқ вақт давомида ўзининг бой раҳбари туфайли янги футболчиларга оғизларига сиққан пулни бера олмайди.

Январь ойида "Челси" пулларни ўзи хоҳлаганича сочди, ўйинчилар учун харажатларни тақсимлаш жараёнида мега шартномалар вужудга келди. Биргина Мудрик учун 62 миллион фунт стерлинг кетган бўлса, Энцо Фернандесни қўлга киритиш учун 108 миллионнинг баҳридан кечилди. Бироқ бу харидлар янги ҳисоб-китобларга кўра тузилган қоидаларни истисно қилади. Бироқ, "Челси" янги қоидаларга зид келган ягона жамоа эмас. "Ливерпуль" ҳам Дарвин Нуньес (78 млн) ва Коди Гакпо (66 млн) билан тузилган шартномалар туфайли жабр чекиши мумкин эди – уларнинг ҳам битими беш йилдан узоқ муддатни ташкил этади. Франциянинг L'Equipe газетаси берган хабарга кўра, УEФА шундай баёнот қолдирган: "Европа клублари томонидан амалга оширилган сўнгги битимлар янги молиявий барқарорликни вужудга келтириш учун янги қоидаларни тузишга сабаб бўлди.

Бунга жавобан, УEФА вице-президенти Габриэле Гравина ҳамда у бошчилигидаги клубларни лицензиялаш бўйича қўмита трансферлар сиёсатига ушбу ўзгаришни киритди. Энди даҳшатли трансфер амалиётларининг олдини олиш ва тенг ўйин сифатини таъминлаш мақсадида қоидаларга бир қатор ўзгартиришлар киритиш давом этади, токи адолатли сиёсат юзага келмас экан...

 

Юсуфбек Сайдалиев таржимаси

Киритилди: 14:34, 30.06.2023.
Ўқилди: 3413 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик