Кириш Регистрация

"Интер" Шкринярнинг кетганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Интер" ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи Милан Шкриняр шартнома муддати тугаши муносабати билан клубни тарк этганини эълон қилди.

Словакиялик футболчи Милан клубида олти мавсум ўйнади. Бу вақт ичида у 246 та расмий ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатма берди. Шкриняр "Интер" билан бешта совринни қўлга киритди: Италия чемпионати, икки марта Италия кубоги ва иккита Италия Суперкубоги.

“Интер” Милан Шкринярга келажакдаги фаолиятида омад тилади. Хабарингиз бор, 28 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида "ПСЖ"га ўтмоқда.

Киритилди: 17:11, 30.06.2023.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик