Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Манчестер Юнайтед" Луиш Нани билан сотиб олган футболчилар: улар кимлар эди?

Баҳо:
+ | -

2007 йилнинг ёзида Нани Криштиану Роналду ортидан "МЮ"га йўл олади. У ҳам "Спортинг"дан харид қилинган эди. Ҳужумчи ўзининг АПЛдаги дебют мавсумини иккита титул билан якунлайди. Нани, кейинчалик етти йил давомида "қизил иблислар" сафида жами 4 та АПЛ, Жаҳон чемпионати ва иккита лига кубогини боши узра баланд кўтарди. Бу шуни англатадики, Нанининг хариди "Манчестер Юнайтед" учун омадли бўлган. Қуйида 2007 йилнинг ёзида Нани билан сотиб олинган номлар ва уларнинг тақдирига қисқача назар ташлаймиз.

Карлос Тевес

"МЮ" мухлислари Тевес ҳақида унчалик ҳам ҳаяжон билан гапиравермайди. Кўпчилик унинг бу жамоада ҳаракат қилганини ҳам эслай олмаслиги мумкин. Аммо ҳужумчи "қизил иблислар"нинг энг омадли мавсумларидан бири бўлган 2007-08 йилда Фергюсон хизматида эди. Аргентиналик футболчи, ўшанда Криштиану Роналду ва Уэйн Руни билан даҳшатли учликни ҳосил қилган. Тевес "Вест Хэм"дан олиб келинади ва "МЮ"да дарров асосий таркиб футболчисига айланади. Унинг бу кўчиши ижара асосида эди. Шу сабаб унинг трансфер ҳуқуқига эга жамоаси, ҳужумчини "Манчестер Сити"га сотиб юборади.

Андерсон

"Порту"да катта шов-шувларга сабаб бўлган футболчи, ўз бахтини Англиядан излашга аҳд қилади. Андерсон "МЮ"га Нани билан бир кунда олиб келинади. "Golden Boy" соҳибига айланган футболчи, биринчи мавсумни яхши ўтказади. Ярим ҳимоячи "Олд Траффорд"да мухлислар ёқимтойига айланган. Афсуски, Андерсоннинг фаолияти жароҳатлар сабаб пастлай бошлади. Йиллар ўтиб, у асосий таркибдан тушиб қолади. 2014 йилда Андерсон "Фиорентина"га ижара асосида юборилади. У ердан, у ўз ватанига, Бразилияга кетади. Андерсон Америкада "Интернасьонал" сафини тўлдиради.

Оуэн Харгривз

Яна бир ном бу Харгривздир. Ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"га 2007 йилда "Бавария"дан ташриф буюрган. У жамоага совринларга чанқоқ ҳолда келади. Ҳа, Фергюсон уни яхши харид сифатида кўрмаслигини билдирганди. Бироқ, Харгривзга даража эмас, балки жароҳатлар энг катта тўсиқ саналган. Инглиз ярим ҳимоячиси илк мавсумда яхши даража намойиш этади. У 2008 йилги ЕЧЛ финалидаги пенальтилар сериясида ўз зарбасини мукаммал ижро этган. Афсуски, олдин айтилганидек, Оуэнга жароҳатлар йўл бермади ва 2011 йилда уни "МЮ"дан кетишга мажбур қилди.

Томаш Кушчак

Польшалик дарвозабон "МЮ"га бутунлай бегона эмасди. У "Вест Бром"дан ижарага олинади. Томаш ўша даврда Эдвин ван дер Сардан кўп нарса ўрганади. Футболчи "қизил иблислар" сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушади. Кушчак беш йил давомида ҳеч қачон асосий таркибга кира олмаган. Шу сабабли у билан 2012 йилда хайрлашилади. Нима бўлган тақдирда ҳам дарвозабон "МЮ" билан уч марта АПЛда зафар қучган. Қолаверса, Кушчак 2010 йилги лига кубоги финалида "Астон Вилла"га қарши асосий таркибда майдонга тушади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:01, 08.07.2023.
Ўқилди: 4103 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.