Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Микель Артета "Арсенал"га келганидан бери қайси клуб энг кўп пул сарфлади?

Баҳо:
+ | -

Микель Артета ўз интервьюларидан бирида "Арсенал"ни ғалабалар жамоасига айлантиришни мақсад қилгани ҳақида айтганди. Ҳақиқатдан ҳам бу иш ўтган мавсумда деярли амалга ошди. Аммо муваффақиятли жамоа яратиш учун испан мутахассисига 3 йил керак бўлди. Афсуски, "Арсенал" якунда Англия чемпиони бўла олмаган эди.
Микель Артета Унаи Эмери давридан қолган камчиликларни тўлдира бошлади. У, энг аввало юқори маошга эга бўлган Месут Ўзил ва Пьер-Эмерик Обамеянг каби юлдузларни таркибдан ўчириб ташлади. Уларнинг ўрнига жамоа учун ёш талантларни харид қила бошлади.

Масалан, Бен Уайт (50 миллион фунт), "Кай Хаверц (62 миллион фунт) ва Габриэл Жезуслар (45 миллион фунт) Артета даврида олинган энг қиммат юлдузлар саналади. Артета бу ҳақида "иқтидор ҳеч қачон арзон турмайди" деган эди. MARCA нашри билан эксклюзив интервью давомида тўпчилар устози "Арсенал" ўз трансферларини ўта узоқни ўйлаган ҳолда амалга ошираётганини билдирганди. Бу борада Артета шундай дейди:

"Биз аллақачон таркибда авлодлар алмашинувини якунладик. Ҳозирги футболчилар ёш ва ўйинга чанқоқ. Клуб раҳбарияти биз билан ҳамфикр. Улар ҳам биз билан маълум вақт давомида катта сармоя сарфламай, ғалабали жамоа тузишга интилмоқда. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Футбол ўзгармоқда. Унинг талабига мос равишда мослашишимиз керак. Шу сабабли, керакли позициялар учун бозорда мос номзодлар қидирмоқдамиз".
"Арсенал" 2021-22 йилги мавсум давомида УЕФА томонидан жарима солиниши мумкин бўлган потенциал 20 та клубдан бири эди. Негаки, клуб 2020 йилда Европадаги энг серҳарж жамоа сифатида эътироф этилади. Бу ҳақида Артета шундай деганди: "Ҳаражатлар нимани истаётганингиз ва нимани ривожлантираётганингизга боғлиқ. Ҳа, биз сармоя киритамиз. Аммо унинг қайтиб келиш томонларини ҳам ҳисобга оламиз. Масалан, сиз сотиб олган 20 ёшлардаги футболчи йиллар давомида жароҳатларсиз қанчагача қимматлаши мумкин? Буни аниқ айтиш қийин. Лекин арзимаган пул эвазига сотиб олиниб, 100 миллионга сотилаётган футболчиларни ўз кўзимиз билан кўриб турибмизку. Шундай экан, қўрқмаслигимиз керак. Биз доимо пулни режали сарф қиламиз. Молиявий стратегиямиз бор".

Қуйида Микель Артета даврида АПЛ клублари сарфлаган умумий, соф ҳаражатлари тақдим этилади.
(Эслатма: рўйхатда фақатгина сўнгги 4 йил ичида АПЛда қолаётган 13 жамоа номи келтирилган)

1. "Челси" – 572.85 миллион евро
2. "Манчестер Юнайтед" – 543.83 миллион евро
3. "Тоттенхэм" – 428.03 миллион евро
4. "Арсенал" – 419.51 миллион евро
5. "Ньюкасл" – 400.02 миллион евро
6. "Ливерпуль" – 297.9 миллион евро
7. "Вест Хэм" – 280.51 миллион евро
8. "Манчестер Сити" – 169.93 миллион евро
9. "Астон Вилла" – 155.42 миллион евро
10. "Кристал Пэлас" – 129.16 миллион евро
11. "Вулверхэмптон" – 102.18 миллион евро
12. "Эвертон" – 75.15 миллион евро
13. "Брайтон" – 62.57 миллион евро.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 22:06, 09.07.2023.
Ўқилди: 2404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.