Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Модрич, Де Брюйне, Мюллер. Европа клубларининг эски футболчилари ҳақида

Баҳо:
+2 | -

Европа футбол оламида клуби сафида бир неча мавсум бирга бўлган ва гранд жамоалардан тушган таклифларни рад этиб, клуби таркибида қолишни афзал билганлар ҳақида гап боради.

Кевин Де Брюйне, "Манчестер Сити"

Бельгиялик футболчи "шаҳарликлар" сафида 9 йилдан бери фаолият олиб боряпти. Аввал "Челси"да порлаши кутилганди, аммо ундай бўлмади. "Вольфсбург"да у ҳужумга яқин позицияда ҳаракат қилди. Унинг иқтидорини Пеп Гвардиола кўра олди ва Кевинни Манчестерга таклиф қилди. Де Брюйне "Манчестер Сити" таркибида ўзининг ҳақиқий позициясини топди ва ҳозирда дунёнинг энг кучли ҳужумкор ярим ҳимоячисига айланди. Кевинга "Реал"дан таклфи бўлди, аммо у рози бўлмади ҳамда Манчестерда қолишни қарор қилди. Бу қарори кўп ўтмай ўзини оқлади, у жамоаси билан якунига етган мавсумда требл қайд этди.

Реал готов подписать Кевина де Брюйне

Томас Мюллер, "Бавария"

Футболда у матонат ва содиқлик рамзи. Томас "Бавария"да 2009 йилдан бери асосий таркибда ўйнайди. Де Брюйне каби у ҳам ўтмишда клубини ўзгартириши мумкин эди, лекин у Мюнхенда қолишни афзал билди. Клуб Мюллер билан яна 1 йиллик шартнома имзолади. Тухель Томас ва Мусиала тандемини ҳужамда синаб кўрмоқчи. Тўғри, у кўп ҳам асосий таркибда тушмас, аммо Мюллер ўз ишининг ҳақиқий устаси. У ҳар мавсум ажойиб статистика кўрсатади.

Томас Мюллер установил рекорд Суперкубков Германии, сыграв в матче в 12-й  раз - Чемпионат

Кепа Аррисабалага, "Челси"

Аспиликуета кетганидан сўнг, Баба ва Ампаду "кекса футболчилар"га айланишди. Ҳозир иккиси ҳам ижарада. Асосий ўйинчилардан Кепа ажралиб туради. "Челси"да айни вақтда кадрлар алмашинуви кечмоқда. Хадсон Одои ва Пулишич ҳам жамоани тарк этишга яқин. 4 йилдан бери асосий таркибда ўйнаб келаётган Рис Жеймс ҳозирча жамоада қолиш ниятида. Абрамович ва Боэли трансферлари ўртасида анча фарқ кузатилди.

Вратарь

Жордан Хендерсон, "Ливерпуль"

Мерсисайдликлар бу мавсум Макаллистер ҳамда Собослайни сотиб олди. Клопп айни дамдаги жамоа сардорини заҳира ўриндиғида қолдириши мумкин. Хендерсоннинг амалдаги шатрномаси 2025 йилгача мўлжалланган. У клуб сафида 2011 йилдан бери ўйнаб келади. Албатта, у Жеррарддек бўла олмас, аммо Стивендан фарқли равишда Жорданда АПЛ ғолиблиги бор.

Jordan Henderson optimistic over Liverpool's long-term prospects | The  Independent

Лука Модрич ва Начо Фернандес, "Реал Мадрид"

Лука "Тоттенхемдан" келган, у Мадрид клубидан миннатдор. Чунки "Реал" билан Модрич кўплаб совринларни ютди. Начо эса, "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади. Қандли диабет билан оғриган инсон учун узоқ вақт давомида юқори даражада ўйнаш — бу ирода. Фернандес ҳозирда жамоаси сардори. Модрич эса, унинг ёрдамчиси. Улар 11 йилдан ортиқроқ асосий таркибда ўйнашди, аммо кейинги йил иккиси ҳам клуб билан хайрлашиши мумкин.

Новым капитаном «Реала» после ухода Бензема будет Начо. Спорт-Экспресс

Марко Верратти, ПСЖ

Париж клубида эски футболчлар деярли йўқ. Верратти ПСЖни тарк этишга уринди, аммо шайхлар уни кўндирди. Энди Марко янги мураббийининг талабларига мослашиши керак. Гарчи у Франциядаги 11 йиллик фалиятида ҳаммани ўзига мослаштира олган бўлса ҳам. Пескаралик йигит янги Пирлога айланмади. Лекин бир йилдан сўнг келган Маркиньос билан бирга, у жамоанинг асосий футболчиси бўлди.

Верратти может уйти из «ПСЖ» после 11 лет в клубе. Фаворит среди  претендентов – «Атлетико» - ПСЖ - Блоги - Sports.ru

Люк Шоу, "Манчестер Юнайтед"

Бу жамоада Де Хеа лидер эди, аммо "Манчестер Юнайтед" у билан шартномани узайтирмади. Улар Онана трансфери бўйича "Интер" билан фаол музокара олиб бормоқда. Миланликлар камериунлик даврозабоннинг шартномаси учун кўп пул талаб қилишса-да, барибир ҳам трансферга қарши эмас. МЮни тарк этган Де Хеа ва Филь Жонссиз Шоу жамоанинг эски футболчиси бўлади. Люк узоқ вақт олдин "Саутгемптон"дан келган. Бошланиши кутилаётган мавсум Шоу учун 10-мавсум бўлади.

Люк Шоу подпишет новый контракт с

Даниеле Ругани ва Алекс Сандро, "Ювентус"

Расмий равишда рўйхатда дарвозабон Пинсольо бор, аммо Карло кўпинча ижарага бериб юборилади. Ҳимоячилар орасида Ругани ва Сандро "кекса сеньора"нинг эски футболчиларидир. Улар орасида Блнуччи бўлиши мумкин эди, лекин Леонардо орада "Милан"да бир мавсумни ўтказди.

4,188 Daniele Rugani Photos & High Res Pictures - Getty Images

Серхи Роберто, "Барселона"

Месси кетди, Пике фаолиятини якунлади. Алвес қайтидан кейин қмоққа тушди. Хави турли позитцияларида синаб кўрган Роберто эски футболчига айланди. Альба ва Бускетс "Интер Майами"га бориб қўшилади. Айни вақтда "Барселона" фахрийлари орасида Роберто, Тер Штеген ва Дембеле каби футболчилар бор. Усмон клуб билан 6 йилдан бери бирга. Бу рўйхатнинг асил эгалари Пуйоль, Иниеста ва Хавидир.

Барселона» возобновила переговоры о новом соглашении с Серхио Роберто -  LiveResult

Рик Карсдорп ва Лоренцо Пеллегрини, "Рома"

Франческо Тотти қани дерсиз, у аллақачон "Рома" фахрийсига айланиб бўлган. Айни дамда эски футболчи мақоми ҳимоячи Карсдорп ва "Рома" тарбияланувчиси Пеллегринига тегишли. Ушбу рўйхатга яна бир неча футболчиларни қўшса бўлади, аммо улар орасидан Лоренцо ажралиб туради. Спинацола римликлар сафида бор-йўғи 4 йил ўйнаган бўлса-да, жамоанинг асосий ўйинчисига айланди. "Бўрилар"да футболчи алмашинуви мураббий Моуриньо билан амалга ошади.

Karsdorp: 'Perfectly in sync with Abraham at Roma' - Football Italia

Алессандро Бастони, "Интер"

Бастони асосий таркибда 6 йил ўйнади. "Аталанта"дан келган ва аллақачон "Интер"нинг муҳим футболчисига айланган. Алессандро Шкриньяр каби жамоани тарк этиши мумкин эди, аммо "неррадзурилар" ҳимоячи учун катта пул талаб қилади. Эндигина 24 ёшни қаршилаган ҳимоячи айни вақтда "Интер"нинг эски футболчиси, айниқса Ханданович кетганидан кейин.

Интер» не может договориться с Бастони | Футбол 24

Душан Тадич, "Аякс"

Маълум бўлишича, Тадич "Аякс"да энг кўп мавсум ўтказганлардан бири. Гарчи Душан Амстердамда 5 мавсум ўйнаётган бўлса-да. Дейли Блинд ва бошқа клуб тарбиялаувчилари жаоасини тез ўзгартиргани учун сербиялик ажралиб туради. Эдсон Альварес ва Муҳуммад Кудус клуб сафида 3 йилдан ошиқроқ ўйнамоқда.

Форвард

Коке, "Атлетико Мадрид"

Гризманн бу борада биринчи бўла олмади, у 2014 йилда Мадрид клубига келди, аммо "Барселона"га ўтди. 2013 йилда келган Хосе Хименес ҳам вариантлар қаторида бор. лекин жамоа билан 2009 йилдан буён бирга бўлиб келаётган Коке Симеоне жамоасининг фахрий футболчиси ҳисобланади.

Коке хочет пролонгировать контракт с «Атлетико» | Футбол 24

Марко Ройс, "Боруссия Дортмунд"

Жароҳатлар гирдобига тушиб қолган иқтидор Жаҳон чемпиони ҳам бўла олмади. Аммо Ройс бегона эмас, у Дортмундда туғилган. Афсуски футболчи Германия чемпиони ҳам бўла олмаган. Баҳорда унинг жамоаси ўз қўллари билан чемпионликни "Бавария"га топшириб қўйди. Марко мағлубиятни оғир қабул қилди ва жамоа сардорлигидан воз кечди.

Марко Ройс новости - Официально: Марко Ройс продлил контракт с дортмундской  «Боруссией» до конца сезона 2023/24 (27.4.2023) - Football-fun-live.com -  Новости футбола 2023. Футбол, свежие новости сегодня. Футбол, новости  сегодня Марко Ройс.

Европа футболида бундай футболчилар рўйхатини яна бир қанча вариантлар билан давом эттирса бўлади. Аммо ҳозирга етади.

Манба: soccer.ru
Киритилди: 19:18, 10.07.2023.
Ўқилди: 3222 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.