"Тоттенхэм" футболчиси Испанияда қолиши мумкин. Хабарларга кўра, "Барселона" "шпорлар" ярим ҳимоячиси Жованни Ло Челсо "кўк-анорранглилар" радарида турибди. Аргентина терма жамоаси аъзоси сўнгги иккита мавсумни "Вильярреал" сафида ўтказган.
"Тоттенхэм" устози Ангелос Постекоглу Ло Челсони ўз режаларига киритмаган. Шу сабаб у сотувга қўйилиши мумкин. Ярим ҳимоячининг Лондондаги шартномаси 2025 йилда якунланади.