Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"МЮ" тарихидаги энг яхши дарвозабонлар

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" 1992 йилдан бери эришган ютуқларига яхши дарвозабонларсиз етиша олмаган бўларди. Премьер-лига даврида футболда янги қоида пайдо бўлади. Бу қоида ортга кўпроқ узатмалар беришни кўзда тутарди. Ортга бериладиган паслар, ўз навбатида дарвозабонларга катта босим юклаган. Ана шундай пайтларда "манаман" деган посбонлар ҳам анча уриниб қоларди. Бахтга кўра, "МЮ"га бу борада анчайин тажрибали ва иқтидорли футболчилар учрайди. Улар 90 йилларда давомида шаклланади. Қолган икки декада давомида эса ҳақиқий мўжизакор ўйинларни асосан "қизил иблислар" дарвозабонлари ижросида кўрдик. Қуйида уларнинг клуб тарихидаги энг яхшилари ҳавола этилади.

5. Раймонд ван дер Гау

Питер Шмейхелнинг ҳаддан ортиқ яхши экани, ўз вақтида унинг ўринбосари бўлган Ван дер Гауга майдонга тушиш имкониятини камдан-кам ҳоллардагина берган. Аммо керакли вақтларда нидерландиялик посбон ўз маҳоратини намойиш этарди. Тажрибали футболчи 1999 йилдан кейин, Шмейхель жамоани тарк этгач, доимий таркибда ҳаракат қила бошлаган. 2000 йилги чемпионликда айнан Ван дер Гаунинг хизматлари жуда катта эди.

4. Фабьен Бартез

Бўй борасида мақтана олмайдиган футболчи, "МЮ"да мутлақо ҳар хил мавсумларни ўтказади. Француз дарвозабони баъзида жанжалларга ҳам сабаб бўлган. Унинг 2000 йилдан бошлаб, тўрт йиллик "МЮ"даги фаолияти шуниси билан ҳам ёдимизда қолади. Бартез икки бор Англия чемпиони сифатида 2004 йилда "Марсел"га йўл олади.

3. Эдвин ван дер Сар

Ван дер Сар "Аякс" билан ҳақиқий замонавий дарвозабон сифатида шаклланади. У 1995 йилда Луи ван Гал жамоасида ЕЧЛ ғолибига айланади ва "Ювентус"га йўл олади. У ердаги икки мавсумдан кейин, нидерландияликни "Фулхэм" харид қилган. Лондон жамоасида муваффақият қозонгач, у "МЮ" назарига тушади. Ван дер Сар 6 йил давомида "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилди. Бу даврда у 4 марта Англия чемпиони, яна бир бор ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди.

2. Давид Де Хеа

Ҳаммада ҳар хил қараш бор. Аммо Де Хеа, қилган хизматлари эътибори билан ван дер Сардан устун кўрилади. Ҳа, Де Хеа нидерландиялик каби кўп совринларга эга чиқмагандир. Аммо испаниялик афсонанинг зўр йилларида, дунёда унга тенг келадигани йўқ эди. 10 йилдан ошиқ вақт давомида Де Хеа икки бор АПЛнинг "Олтин қўлқоп"ига эга чиққан.

1. Питер Шмейхель

Ундан яхшиси барибир топилмайди, шундай эмасми? Кўпчилик наздида, ҳатто бизнингча ҳам АПЛ ўзининг 30 йиллик умрида ҳали Шмейхелчалик зўр дарвозабонни кўрмади. Даниялик афсона 90 йилллардаги "МЮ"нинг шонли даврида муҳим ўрин тутди. У беш бор АПЛ ғолибига айланганди. Шмейхель 1991 йилда "Брондбю"дан арзимаган 505 минг фунтга сотиб олинади. Кейинчалик бу харидни Сер Алекс Фергюсон "Аср трансфери" дея атаганди. Дарвозабоннинг жамоадаги сўнгги мавсуми 1999 йилда, тарихий требл билан якун топади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 14:14, 14.07.2023.
Ўқилди: 2706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.