Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати. Биринчи кунга шарҳ

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк ўйинида БАА терма жамоаси дастлабки турда Кувайт билан дуранг ўйнаб, ўзининг гуруҳдан чиқиш имкониятини анча пасайтириб юборди. Боиси, мезбонлар кейинги турларда мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар бўлган — Япония ва Эрон билан ўйнайди. Бу икки жамоанинг ўзаро ўйинида эса форслар ғалаба қозонишди (2:0) ва ҳозирги кунда ушбу ёшда қитъанинг энг кучли жамоаси эканини исботлашди.

Ўйиннинг бошидаёқ Баҳром Барзай ҳисобни очган бўлса, Ҳуссайн Фазелий 56-дақиқада ҳисобни мустаҳкамлади.

"Мен шогирдларимни юқори концентрация учун мақтамоқчиман. Балки ҳисобга қараб, биз учун ўйин осон бўлгандек туюлиши мумкин, аммо ундай бўлмади. Япония - кучли жамоа ва ҳар иккала жамоа ғалаба қозонишга интилди. Эрон бундан ҳам яхширок ўйнай олиши мумкин. Кувайт ва БААга қарши ўйинларда янада кучлироқ Эронга гувоҳ бўласизлар. ", дейди эронликлар бош мураббийи Акбар Арги.

"Ушбу мағлубият япон футболи учун қайғули бўлди. Лекин олдимизда иккита ўйин бор ва биз уларда 6 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", дея ўз фикрини билдирди Япония ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ясуси Йошида.

"В" гуруҳида Жанубий Корея Ироқ қаршилигини синдира олмади. Ўйинда ҳисоб очилмади.

"Баҳс оғир бўлди, ҳар иккала жамоа кураш олиб боришди. Бир нечта имкониятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бугун ҳаво футболчиларга иссиқлик қилди. Боз устига, бу биринчи ўйин ва ўйинчилар иқлимга мослашиб олишлари керак. Кейинги ўйинларда жамоамиз иштирокидаги яхши ўйин гувоҳи бўласизлар. Биз бу ўйинда 3 очко олишимиз керак эди ва шунинг учун натижадан қониқмадим", дейди кореяликлар бош мураббийи Ли Кван Чо.

Ироқ  ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ҳаким Шокир эса натижадан қониққанини таъкидлади.
"Ироқ ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин гуруҳнинг муҳим ўйини бўлишини билардик. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Қўлга киритилган 1 очко ҳар иккала жамоа учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Ўйин қийин бўлишини билган ҳолда, ўйинни ҳимоядан ташкил қилдик ва қарши ҳужумларда имкониятдан фойдаланишни мақсад қилдик", дейди Ироқ мураббийи.

Ушбу гуруҳнинг яна бир ўйинида Таиланд ёшлар терма жамоаси Хитой устидан ғалаба қозонди - 2:1.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:11, 04.11.2012.
Ўқилди: 4704 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.