Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Равшан Эрматов бригадаси Сурия – Австралия ўйинини бошқаради

Баҳо:
+ | -

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-тур ўйинида ҳакамлик қилади.

6 ноябрь куни БАА мезбонлик қилаётган 2012 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати «С» ва «D» гуруҳида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мусобақага таклиф этилган ўзбекистонлик ҳакамлар – бош ҳакам Равшан Эрматов ва ён қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов тур доирасидаги Сурия ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб боришади.

«D» гуруҳи иштирокчиси ҳисобланган Сурия терма жамоаси гуруҳ босқичи 1-турида Саудия Арабистони ёшларини 5:1 ҳисобида мағлубият учратган эди. Агар Австралияга қарши ўйинда суриялик ёшлар ғалаба қозонадиган бўлса, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритишади. Қайд этиш жоиз, «D» гуруҳи иштирокчилари чорак финалда мусобақанинг ярим финал ҳамда 2013 йили Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жой олган «С» гуруҳи вакилларига қарши баҳс олиб боришади.

Ўзбекистонликлар ҳакамлар бунгача гуруҳ босқичи 1-тур доирасидаги «В» гуруҳи Жанубий Корея ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашувни (0:0) бошқариб боришганди. Бундан ташқари, Равшан Эрматов «А» гуруҳи 2-тур ўйинлари доирасидаги Кувайт – Япония учрашувида (0:1) тўртинчи ҳакам сифатида ишлади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:12, 06.11.2012.
Ўқилди: 4310 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6456]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5005]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4131]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3469]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3220]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3134]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2933]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2883]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2504]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2144]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик