Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Андижон»: бир қадам орқада

Баҳо:
+2 | -

«Салом дўстлар, биз бир қадам олдиндамиз!» - деб бошланадиган МТС уяли компаниясининг хам «рахматли» бўлганига тўрт ой бўлган. Аммо мавзу умуман бу ҳақида эмас. Балки мавзу МТСдан аввалроқ «ўлиб» бўлган «Андижон» жамоаси ҳақида.

«Андижон» жамоаси 100 ёшли «Ўзбек футболи»нинг 52 ёшида кўрган фарзанди ҳисобланади. 48 йиллик ўзига хос тарихга эга бўлган, кўп хурсандчилигу-ғамларни бошидан кечирган жамоа. Афсуски «Андижон» клуби ҳақида гап борса ўзбек футболи мухлислари фақатгина "бургутлар"нинг жонкуяр мухлислари борлигини ёдга олишади холос.

«Андижон» клуби гарчанд Олий лига баҳслари ташкил этилгандан буён хали бирон марта совринли ўринларни эгалламаган бўлсада, аммо жамоа Олий лига карвонида ўзига хос ўрнига эга бўлганлардан ҳисобланади. Энг юксак натижаси 5-ўрин (Ориф Маматказин мураббийлиги остида)га эришган. 2005 йили жамоа биринчи лигани биринчи марта «сайр» қилиб чиқишга хам эришган эди. Аммо бу йил иккинчи марта жамоа яна шундай «шараф»га эришди.

Аслида «Андижон» клуби бунга муносибмиди? Мени фикримча ҳам. Ўз уйида ҳам рақибларга бемалол очко улашадиган жамоа учун Олий лигада қолиш менимча шармандалик ҳисобланади. Нега? Нима учун? Қандай қилиб? Жамоанинг жонкуяр мухлисларининг ич-ичидан берилаётган бу саволларга афсуски хеч ким тайинли жавоб бермаяпти.

"Бургутлар"нинг бу йилги мавсумдаги ўйинларини тахлил қиладиган бўлсак мавсум бошида андижонлик мухлисларнинг қалбида фақат илиқ хотиралар билан қолган россиялик Александр Аверянов бош мураббий қилиб тайинланди. Хамма бу йил бошқача бўлади. Жамоамиз бу мавсумда кучли учликка киришга қодир деб бахолашни бошлади. Хаттоки мавмум олдидан ўтказилган жамоанинг назорат ўйинларига хам минглаб мухлислар ташриф буюришиб мавсумни интиқлик билан кутишди. "Андижон" клубига бир қатор махаллий футболчилар қўшиб 3+1 легинонерлар лимити хам тўлиқ фойдаланилди. Половков, Гражюнас, Петуховга қўшиб ўтган мавсум Тожкистон биринчилиги тўпурари ва "Истиқлол" жамоасида чемпионликни қўлга киритган Фарход Тохировлар таклиф этилди. Бундан ташқари Владимир Шишеловнинг хам таркибга қўшилиши мухлисларни бехад хурсанд қилганди. Бунинг устига жамоанинг Туркияда машғулот ўтказиб келганлиги хам мухлисларда бу мавсум жамоанинг мақсади жиддий деб қувонтирди.

Аммо жамоанинг дастлабки турларданоқ кескин муаммоларга дуч келди. Дастлаб Бекободда дурангга эришган жамоа кейинчалик ўз уйида икки марта кетма-кет мағлубиятга учради. Биринчи давра ўртасига келиб жамоа ўз «тиши»ни кўрсатди. «Нефтчи»ни мағлуб этган жамоа «Пахтакор»га қарши мардонавор кураш олиб борди. Хаттоки ўша ўйиндан кейин «Пахтакор» бош мураббийи Деян Журжевич хам жаомани қандай қилиб «аутсайдер» эканлигини тушунмай қолганини таъкидлаган. Жамоани Олий лигадан тушиб кетганлиги кўпчилик томонидан оддийгина қилиб кутиб олинди. Бунга эса фақат жамоа айбдор. Футболда ўйин эмас натижа ёдда қолади дейишади. Тарих кўздан кечирилганда хам фалончи жамоа лигадан тушиб кетган бўлса хам роса зўр ўйнаган деб айтишмайди, балки жамоа кучсиз экан шу сабабли тушиб кетди деб айтилади.

Аслида «Андижон»нинг таркиби хақиқатан хам бу йил кучсизмиди? Менимча йўқ! «Андижон» клуби бошқа жамоалар хавас қиладиган даражадаги базага, стадионга, инфратузилмага эга. Вилоятнинг ягона жамоасига бўлган эътибор жуда юқори бўлган. Вилоят ҳокимининг хам жамоа учун барча шароитларни яратиб бериши хам хеч кимга сир эмас. Жамоанинг мухлислар клуби эса Республиканинг энг олди мухлислар клубларидан хисобланади. Аммо кўрсатилган натижаларнинг салбий бўлишига булар етарли бўлмас экан. Кўпчилик мухлисларнинг фикрича жамоанинг бундай мувоффақиятсизлигини асосий айбдори жамоа бошлиғи Фозил Мирзаев деб ҳисоблашади. Унинг иш юритишдаги хато ва камчиликлар жамоанинг ўйинига ва унинг натижасига салбий таъсир кўрсатяпти деб ҳисоблашади. Албатта жамоанинг улкан муваффақиятларига эришишига жамоа бошлиғининг ўрни жуда хам юқори бўлади. Жамоа бошлиғининг бу йил берган интервьюларида хам жамоа учун барча шароитларни яратганини, жамоа юқори ўринлар учун кураша олишига ваъда беришини айтганди. Аммо жамоа нурсиз натижалари билан барча мухлисларини хафсаласини пир қилди. Шу сабабли хам жамоа рахбарининг бунда қайсидир маънода айби бор.

Иккинчи айбдор мураббийлар! «Ютса жамоа ютади-ютқазса мураббий» деган ибора бор. Аверьянов ёмон мутахассис эмас эди. Аммо уни ҳатти-ҳаракатлари футболчилар билан уйғунлаша олмади. Кейин Аверяновни истеъфога чиқариб ўрнига Азамат Абдураимов келди. Унинг дебюти ажойиб чиққан бўлса хам аммо кейинги ўйинларда «Андижон» бутунлай «нокаут»га учради. Бунинг устига жамоадаги мухлислар учун «сирли» аммо ўта сифатсиз трансфер сиёсатлари хам бездирди. Шишеловнинг кутилмаганда «Насаф»га ўтиши, Половков, Гражюнас, Петухов ва Тоҳировларга жавоб берилиши хаммаси жамоага минус олиб келди. Мураббийларнинг нотўғри тактика ва нотўғри ўйинчи алиштиришлари хам жамоани мағлубиятларига калит вазифасини бажарди.

Хуллас жамоа ўзига муносиб бўлмаган таъбир жоиз бўлса «шармандали» ўринга тушди. Бу билан ким ютди ким ютқазди? ПФЛнинг бундан кўнгли кўтарилмагани аниқ. Сабаби жамоа ОФКнинг талабларига деярли тўлиқ жавоб берган холда ПФЛимиз учун қониқарли балл олиб бераётган кам сонли жамоалардан бири эди. Аммо бундан манфаат кўрувчилар хам бор шекилли, жамоа Олий лигада энг паст кўрсаткичга муносиб топилди. Тўғри 2004 йили хам жамоа шундай ўринни эгаллаган эди. Аммо у пайтга келиб жамоа чуқур молиявий инқирозга дуч келганди. Хозирда эса жамоани молиявий инқирози йўқ. Аммо жамоавий инқироз юксак даражага чиқди.

Бу йил мақтана оладиган ягона натижаси бу Ёшлар лигасида жамоа ўринбосарларини чемпионликка жуда яқин турганлигидир. Бу ажойиб натижа албатта, аммо жамоа кейинги йили биринчи лигада иштирок этишини ҳисобга оладиган бўлсак демак ёшларга биринчи лигада етарлича юмуш топилади. Лекин асосий таркибда тўп сурувчи, аллақачон Олий лигада ўз номига эга бўлган Лочин Солиев, Иброҳим Отахонов, Илдар Маматказин, Баҳром Абдураҳимов, Расул Раҳмонов, Икром Иброҳимов, Мақсуд Ҳайитов каби футболчиларнинг камида бир йиллик мавсуми нима бўлишини кўпчиликда хавотир уйғотгани табиий. Бу жамоа биринчи лига савиясидан юқори!

«Андижон»да зудлик билан катта ислоҳотларни амалга ошириш керакка ўхшайди. Жамоа мухлислари билан суҳбатлашганимда шуни билдимки, уларнинг жамоага бўлган меҳрлари шу қадар юқорики жамоасини кейинги йили биринчи лигада иштирок этишини хаёлларига сиғдира олишмаётганига гувоҳ бўлдим. Хатто чемпионатдаги ўта принципиал рақиблар хисобланган фарғоналик ва наманганлик мухлислар хам жамоани Олий лигадан хайрлашганини ҳазм қилиша олмаяпти. «Андижон» клубининг расмий сайти иккинчи даврадан бошлаб мунтазам ишлаб қолган бўлса, мухлислар сайти иккинчи даврадан кейин умуман ишламай қолди...

Яна бошлаган мавзуга қайтаман. МТС уяли алоқа компаниясини дастлабки ўчган кунлари кўпчилик карахт холатга тушди, аммо вақт ўтиши билан бошқа компанияларга кўникилди. Жамоанинг мухлисларига хам сабр тилаган холда кейинги йили жамоа бир уринишдаёқ Олий лигага қайтишини тилаб қоламиз. Аск холда ўзбек футболини бир вакили ўзининг 50 ёшли юбилей тўйини кичик даврада нишонлашига тўғри келади.

Наврўзбек Шодмонқулов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:45, 06.11.2012.
Ўқилди: 5783 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.