Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Сеҳрли диёр"даги услублар жанги: "Арсенал" – "Барселона" (превью)

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" АҚШдаги мавсумолди баҳсларини пайшанба куни якунлайди. Сўнгги ўйин, таркибида касаллик тарқалган "Барселона"га қарши кечади. Каталония клуби дастлабки, "Ювентус"га қарши баҳсни касаллик сабабли бекор қилган эди. Улардан фарқли равишда "Арсенал" ҳозирга қадар уч бор майдонга тушди. Бу учта ўйиннинг ҳар бири, ҳар-хил натижалар билан якунланди. Хусусан, "Нюрнберг" билан дуранг қайд этган Микель Артета шогирдлари (1-1), МЛС юлдузларини тор-мор келтирди (5-0). Бироқ, "МЮ" билан тўқнашув бой берилди (0-2). Қайд этиш керакки, "қизил иблислар"га учралган кутилмаган мағлубият, бир қанча саволларни ўртага ташлади. Негаки, раҳбарият Артета сўраган барча номларни сотиб олишга улгурганди. Энди лондонликлар Испания чемпионларига қарши жиддий синовдан ўтади.

Ўйин қаерда бўлади?


Жой: Лос-Анжелес, Қўшма Штатлар
Стадион: "SoFi Stadium"
Вақт: 27 июль, чоршанба (маҳаллий вақт)
Старт: 19:30 (маҳаллий вақт)

Ўзаро ўйинлар (сўнгги бешта)


"Арсенал": 1 та ғалаба
"Барселона": 4 та ғалаба
Дуранг: 0 та

Сўнгги тўқнашув


"Барселона" 3-1 "Арсенал" (2016 йил, 16 март, ЕЧЛ)

"Арсенал" ҳақида

Олександр Зинченко ҳали ҳам жароҳатдан қайта олмади. Шу сабаб, келаётган баҳсни чап қанотда Киран Тирни ёки Якуб Кивиор ўтказади. Шунингдек, Такехиро Томиясу ҳам сафдан чиққан.
Леандро Троссард мавсумолди ўйинларида фаол ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун айнан у, Кай Хаверц ўрнига асосий таркибга киритилади. У билан Жоржиньо ёки Парти ярим ҳимояда шерик бўлади. Деклам Райс эса таянч зонаси учун маъсул саналади. Ўнг қанотни яна Юрриен Тимбер банд этса керак. У "МЮ" қарши ишончли ҳаракат қилганди. Ҳужум чизиғида Габриэл Жезус ҳаракат қилади. Унинг ўрни, вақти келганида Эдди Нкетиа ёки Фоларин Балогун билан алмаштирилиши мумкин.

Тахминий таркиб:
Дарвозада: Арон Рамздейл,
Ҳимояда: Тимбер, Салиба, Кивиор, Тирни;
Ярим ҳимояда: Парти, Эдегор, Троссард;
Ҳужумда: Сака, Жезус, Мартинелли (4-3-3).

"Барселона" ҳақида
Ҳозирга қадар таркибнинг айнан қайси аъзоларига вирус юққани аниқ айтилмади. Аммо "Ювентус" билан ўйиннинг сабаби "таркибнинг анча қисмига ошқозон-ичак вируси юққани" билан изоҳланган. Мана шундай вазиятда ким таркибга киритилади, ким йўқ, буни аниқ айтиш мушкул. Шунга қарамай, биз Алехандро Бальденинг тўпиғидан олган жароҳатидан хабардормиз ва у эртанги ўйинда қатнаша олмайди. Жюль Кунде масаласи ҳам очиқ қолмоқда. Шу сабаб ўнг қанот Рональд Араухо билан тўлдирилса керак.

Тахминий таркиб:
Дарвозада: Тер Штеген;
Ҳимояда: Рональд Араухо, Эрик Гарсия, Мартинес, Алонсо;
Ярим ҳимояда: Роберто, Ромеу, Педри;
Ҳужумда: Рафинья, Левандовски, Гави (4-3-3).

Тахминий ҳисоб:
"Арсенал" "МЮ"га қарши ўйинда жуда ёмон кўринди. Шунга қарамай, Микель Артета жамоаси бундай давом этмайди. У бўлажак баҳсга эски таркибда тушиши кутилмоқда. Райс ва Хавертцлар захирада қолдирилади.
"Барселона"нинг ҳозирги ҳолати жуда ғалати. АҚШга катта йўл босиб келганига қарамай, Хави шогирдлари бирорта ўйинда майдонга тушмади. Айтиш керакки, вирус муаммоси сабабли таркибдагилар спорт формаси ҳам зўр бўлмайди. Бу вазиятда "Арсенал" каби жамоаларга қарши туриш осон эмас. Демак, ўйин "Арсенал" фойдасига ҳал бўлиш эҳтимоли каттароқ. Якуний ҳисоб: 2-1, "Арсенал" фойдасига.


Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ва "Барселона" ўртасидаги мавсумолди ўртоқлик ўйини Тошкент вақти билан пайшанба, 28 июль куни, тонгги 7:30 да старт олади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 16:37, 26.07.2023.
Ўқилди: 2486 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3699]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2826]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1980]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1855]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1824]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1566]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1534]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1457]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1446]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.