Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Хави жорий таркибда трансформацияни амалга оширди – бўлиб ҳам «эл-класико»да

Баҳо:
+ | -

Хави «Реал» билан ўйинда «Барселона»ни ўзгартирди ва ғалаба қозонди.

«Арсенал» билан ўйиндан сўнг Хави бир қатор хулосалар чиқарди ва «Реал» билан ўйинда деярли барчасини ўзгартирди. «Барса» футболчилари энди иккита тенг таркибга бўлинмай, аксинча, энг кучли ўзакка айланди ва бош мураббий янги мавсумда асосий қилиб қўйиши мумкин бўлган яхлит схема яралди.

1. Учта ҳимоячи услубига қайтиш

Кристенс, Кунде ва Араухо ўтган мавсумда самарали ишлаган энг кучли ҳимоя танловларидир, шунинг учун Хави яхши ишлаётган нарсани ўзгартирмасликка қарор қилди. Ягона огоҳлантириш шундаки, Рональд Араухо Винисиус тимсолида асосий хавфни бартараф этиш учун доимо «Реал»га қарши ўнгга ўтади. Шунинг учун ҳимоя триосининг позицияси учрашувга қараб ўзгариши мумкин.

2. Бальде янада эркинликка эришди

Алехандро Бальде, 19 ёшда, ҳозирги «Барселона»нинг энг муҳим футболчиларидан бири, усиз Хавининг схемаси унчалик яхши бўлмасди. Олдин футболчининг қанотда бўш жойи кўп бўлган бўлса, ҳозир бундан ҳам кенгроқ ўйнамоқда. У олд чизиқда ҳужумларга кўпроқ аралашади. Ўтган мавсумда, номинал бўлсада, Гави чап қанотда ўйнаган, аммо Гюндоган марказда бутунлай бошқача ҳаракат қилади. Унга ҳужумчи остида ўйнаш қулайроқ ва тўп билан анча яхши. Аммо Илкай келгач «Барселона»да таянч зонасининг ҳаракати ҳам ўзгарди (бу ҳақда бироздан кейин).

3. Гави ва Дембеле

Ўтган мавсумда «Барселона» тез-тез чап қанотда кўпчиликнинг ёрдамидан фойдаланди, ҳатто Дембеле ўзи учун ноқулай бўлган чап қанотда кўп марта кўриниш берди. Бироқ янги мавсумдан у яна ўнгга қайтди. Гюндоган туфайли Педри Дембелега яқинлашиб ўйнади ва улар биргаликда қисқароқ узатмаларни амалга оширишга мойил бўлишди. Натижада жарима зарбасидан сўнг бир вазиятда голни юзага келтиришди, бундан ташқари улар жуда хавфли кўринган, аммо голга олиб келмаган бир қанча эпизодларни яратишди, фақат бироз жамоавий иш етишмагандек кўринди, буни футболчилар мавсум давомида кўрсатишди.

4. Ромеу ва Де Йонг тандеми

«Реал Мадрид»га қарши ўйинда «Барселона» кўпроқ вақтини майдоннинг ўнг ярмига қаратди, бироқ ўтган мавсумда вазият тескари йўналишда акс этган эди ва бу ерда етарлича кадрлар муаммоси бўлсада, футболчиларнинг позицияси мажбуран ўзгартирилган ҳолатлар ҳам бўлган. Асосий сабаб - Бускетснинг йўқлиги. Агар илгари Френки Де Йонг ҳимоявий ярим ҳимоячилар жуфтлигида ўйнаган бўлса, энди у Бускетс ўрнига етакчига айланиши керак, Ориол Ромеу эса ўтган йилги Де Йонг ролини синаб кўриши керак. Албатта, Бускетсни Де Йонгга, Де Йонгни Ромеуга тўғридан-тўғри алмаштиришнинг иложи йўқ, улар жуда бошқача ўйинчилар, бироқ уларнинг кучли томонларидан фойдаланиб, янги нарса қилиш мумкин ва бу Хави учун асосий вазифалардан бири, келаётган мавсум буни бир қанча эпизодларда синаб кўрса бўлади.

Ҳозирча бу биз аниқ бир ўйинда кўрган кичик лаҳзалар, аммо жамоанинг шу тарзда ўйнашда давом этиши учун барча мос деталлар йиғилган. Бунинг асосий сабаби шундаки, Хави ўйинни ўзининг энг яхши ўйинчилари атрофида қуришга ҳаракат қилади ва схемани уларга эмас, балки улардан махсус қолип ясаб, ўйинга мослаштиришга ҳаракат қилади. Демак, одатдагидек 4:3:3 схемаси ўтмишда қолди ва бизнинг олдимизда янги «Барселона» қурилмоқда, у ҳозирда тўрттагача ярим ҳимоячидан фойдаланади. Ҳозирча «Реал Мадрид» билан ўйинда улар натижага эриша олишди, лекин барибир муаммолар етарли эди ва мадридликлардан омад юз ўгиришигина «Барса»ни голдан сақлаб қолди. Шуни ҳам унутмангки, Анчелотти Хави ҳисобга олиши керак бўлган торроқ ўйин моделини қурмоқда, яъни бошқа рақиблар билан ўйинларда баъзи тафсилотлар ўзгариши мумкин. Шу муносабат билан бўлажак «Милан»га қарши ўйинни томоша қилиш қизиқ бўлади.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади 

Киритилди: 20:08, 30.07.2023.
Ўқилди: 4080 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.