Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Луис Энрике: «Мен аниқ ҳужумкор мураббийман»

Баҳо:
+ | -

Бутун ОАВда бонг урилганидек, «Пари Сен-Жермен» клуби янги кенг қамровли лойиҳага қўл урди: жамоани янгилаш, ёшартиришни бошлаб юборди...

Шунингдек, уни бошқаришга жуда тўғри мутахассис танланди. Жамоанинг испаниялик янги мураббийи - Луис Энрике Парижга келганидан бери оммавий ахборот воситаларига ўзининг биринчи интервьюсини берди. Унда мутахассис янги саргузаштидаги мотивацияси ва футболдаги йўли ҳақида гапирди.

- Луис, янги оилангизга хуш келибсиз. Бу фаолиятингиздаги янги боб, ҳозир нимани ҳис қиляпсиз?

- Мен жуда хурсандман, фахрланаман ва ишга киришиш истагида ёнмоқдаман. Ҳаммаси янги ва бундай вазиятда худдики комфорт зонадан чиққанингизга ўхшайди. Лекин менда мотивация бор, чунки бу янги мамлакат, янги шаҳар, янги ўйинчилар, янги одамлар, янги жамоа... Лекин барчаси жуда ижобий ва айтганимдек, ҳақиқатан ҳам ишга киришишни интиқлик билан кутяпман.

- «ПСЖ» лойиҳаси нимаси билан сизни ўзига жалб қилди? 

- Асосий сабаб шундаки, раҳбарлар қурмоқчи бўлган жамоа, «ПСЖ»да мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда қурмоқчи бўлган лойиҳа ҳақида жуда аниқ тасаввурга эга. Ва мен нафақат иқтисодий ресурслар ҳақида, балки инфратузилма нуқтаи назаридан ресурслар ҳақида ҳам ўйлайман. Бу ердан, менимча, бу лойиҳа менинг даражамдаги мураббийга керак бўлган ҳамма нарсани бирлаштиради.

- Сиз қандай мураббийсиз? Жамоага нима бермоқчисиз?

- Ўйлайманки, менинг жамоа­ларим ўйинини кўрганлар ғояларим ҳақида бироз бўлсада билишади. Мен аниқ ҳужумкор мураббийман. Менинг таркибим билан бизга биринчи дақиқадан бошлаб ўйнайдиган, ҳисобламайдиган ёки ҳужум қилмайдиган жамоа керак. Биз ўйинчилар «ПСЖ»ни тақдим этишдан завқланишларини ва мухлисларни хурсанд қилишларини истаймиз.

- «ПСЖ» таркибида буюк ўйинчиларнинг мавжудлиги сиз учун мотивация манбаи бўлганми?

- «ПСЖ»нинг барча ўйинчилари буюкдир: академиядан келган ёшлар - бизда барчаси аллақачон юлдузлардир. Аммо жамоани қуриш учун буларнинг барчаси ва унга ишонадиган мураббийнинг комбинацияси керак. Ва бу ҳолда, биз муваффақиятга эришишимизга тўлиқ аминман.

- Сиз «ПСЖ» кампусини очган мураббиймисиз, бу ҳақиқатан ҳам иш учун идеал воситами?

- Қандай бахт! Мен ҳеч нарса қилмасдан келаман ва бу кампусдан биринчи бўлиб фойдаланаман, ҳатто бу ерда тунаб қолган биринчи одамман. Яна такрорлайман, қандай бахт, мен буни жуда қадрлайман. Ҳужумкор футбол ўйнашни яхши кўрадиган мураббийларга юқори даражадаги майдонлар ва иншоотлар керак ва бу ерда жуда яхши. Дунёдаги кам сонли клублар бундай имкониятларга эга ва менимча, улар «ПСЖ» даражасига мос келади. Қандай бўлмасин, айтганимдек, улардан биринчи бўлиб фойдалана олганимдан жуда хурсандман.

- «ПСЖ» кийиниш хонасида турли миллат вакиллари кўп. Буни қандай тушунасиз?

- Бугунги кунда дунёдаги барча бундай салоҳиятга эга йирик клубларнинг кийиниш хоналарида, камида беш-олти хил миллат вакиллари бор. Кўпинча сиз уч ёки тўрт тилда гаплашишингиз керак. Турли тилларда мулоқот қилиш замонавий футбол талаби, бу нормал ҳолат. Мен буни имконият сифатида қабул қиламан. Француз тилини тезда ўрганишни истайман, лекин ҳозир баъзи ўйинчилар билан италян тилида гаплаша оламан, бошқалар билан инглиз тилида гаплашаман ва испан тили... Менимча, ҳар бир киши ўзига энг мос келадиган тилда мулоқот қилиши жуда муҳимдир. Аммо Франция ва Парижга келган барча чет элликлар маҳаллий тилни ўрганишлари ҳам жуда муҳимдир.

- Сизнинг бошқарувингиздаги «ПСЖ»дан нимани кутишимиз мумкин? Олдингизда қандай мақсадлар бор?

- Менинг мақсадим - клуб мухлислари ўз жамоалари билан, майдонда кўрганлари билан фахрланишлари ва томошадан завқланишларидир. Ва агар улар тиришқоқликни, ишни, яхши ҳужум қиладиган ва ўзини яхши ҳимоя қиладиган бирдам жамоани, жипсланган гуруҳни кўрсалар, қадрлашади, албатта. Агар бу уларга ёқса - бунга эса аминман, улар ўз жамоалари билан фахрланишади.

- Сиз «Парк де Пренс»ни бироз биласиз, лекин энди уни «ПСЖ» мураббийи сифатида яхши билиб оласиз. У ерда ишлашдан олдин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб стадион ва мен уни жуда яхши биламан, у ерда ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида кўп азоб чекканман. Бу меҳмон жамоалар учун жуда оғир вазнли стадион ва умид қиламанки, уларга янада қийин бўлади. Жамоа аъзолари ўртасида бирдамлик қанчалик мустаҳкам бўлса, мухлисларимиз билан ҳам шунчалик яқинлик бўлади ва бу орқали жамоамиз фақат ютади. Ўтган мавсумда жамоа уйда жуда кўп очко йўқотди. Ўз уйимизда енгилмас бўлишимиз керак ва бунинг учун мухлисларимиз муҳаббати зарур. Аммо бирор нарса сўрашдан олдин, сиз уларга кутганларини бера олишингиз керак. Биз мухлисларни қўллаб-қувватлашларига ва футболимиздан завқланишларига мажбур қилишимиз керак.

- Ва улар учун хабарингиз борми?

- Билингки, мен сизни ғурурланишингизни хоҳлайман, сизга жамоангиз ишлаётгани, курашаётгани, яхши футбол ўйнаётгани ва энг муҳими, ҳар бир ўйинни ҳисоб-китоб қилмасдан очко учун ўйнаётганини ҳис қилишингизни истайман. Буни мен сизга мураббий сифатида кафолат бера оламан. Бу иш берадими ёки йўқлигини билмайман, лекин натижаларни башорат қила олмасам ҳам, буни амалга ошириш мумкинлигига аминман. Умид қиламанки, сиз жуда завқланасиз.

 МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:55, 06.08.2023.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.