"Бавария" ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер Мюнхен клубининг асосий таркибидан жой олиш учун кутилаётган рақобат ҳақида гапирди.
“Мен Киммих ёки Горецкани таркибдан итариб юбора оламанми? Мен бу йўналишда ўйламайман. Бу мавзу жамоа ичида эмас, оммавий ахборот воситаларида кўпроқ муҳокама қилинади. Биз ҳаммамиз клубга муваффақиятга эришишда ёрдам бериш учун шу ердамиз”, - деди Лаймер.
Олдинроқ Лаймер мавсумни албатта "Бавария"нинг асосий ярим ҳимоячиси сифатида бошлаши ҳақида хабар берилганди.