Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия 2-1 Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

Тайёрлов гуруҳлари: Финалда “Бунёдкор” - "Насаф"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган 1996-1997 йилларда туғилган футболчилардан иборат олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақанинг республика биринчилиги қизғин паллага кирган.

Бугун турнирнинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Даставвал майдонга Тошкентнинг “Бунёдкор” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор” футбол мактаби тарбияланувчилари чиқиб келишди. Учрашувда катта ташаббусга эга бўлган Равиль Бекчинтаев ва Мухиддин Ортиқов бошқарувидаги “Бунёдкор” футболчилари йирик – 5:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Иккинчи ярим финалда эса мезбонлар – “Насаф” ҳамда пойтахтнинг “Пахтакор” ўсмирлари куч синашишди. Учрашувнинг асосий вақтида дуранг қайд этилди – 1:1. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида “Насаф” футболчиларининг омади чопиб, финалга йўлланма олишди.

Демак, 1996-1997 йилларда туғилган футболчилар ўртасидаги республика биринчилиги финалида “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” тарбияланувчилари куч синашишади. Финал баҳси 18 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Дарвоқе, бу икки жамоа гуруҳ босқичи доирасида ҳам бир-бирлари билан рўбарў келишган ва ўшанда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:27, 16.11.2012.
Ўқилди: 3662 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.