Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Суперлига. “Қизилқум” – “Металлург”, превью

Баҳо:
+ | -

Мазкур жамоалар шу кунгача Ўзбекистон чемпионатларида 47 марта куч синашган. Шуларнинг 17 таси “Металлург” , 18 тасида “Қизилқум” жамоаси ғалаба қозонган. 12 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 61:60, воҳаликлар олдинда. “Металлург” бу рақибини икки марта 4:1 ҳисобида доғда қолдирган (2006, 2019). “Қизилқум” эса битта учрашувда бекободликлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп (0:5, 2006) йўллаган.

Мазкур жамоаларнинг Навоийда ўтказилган учрашувларида мезбонлар катта устунликка эга: 12 та ғалаба, 6 та дуранг, 5 та мағлубият, тўплар нисбати – 35:20.

Қуйида Навоийда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашувида қайд этилган натижалар билан танишинг:

29.09.2022  “Қизилқум” – “Металлург” – 0:1
27.11.2021  “Қизилқум” – “Металлург” – 1:3
24.11.2020  “Қизилқум” – “Металлург” – 1:0
29.10.2019  “Қизилқум” – “Металлург” – 1:1
05.05.2018  “Қизилқум” – “Металлург” – 1:2

"Қизилқум” ҳақида
Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига 1974 йилда асос солинган. Даставвал жамоа Зарафшон шаҳрида “Прогресс” номи билан фаолият юритган. Мамлакат мустақиллигига қадар жамоа вилоят, республика биринчилиги ҳамда собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида ўйнаган. 1992 йилда Ўзбекистон биринчилигида қатнашиб келган жамоа 1999 йили қуйи лигада 3-ўринни эгаллади ва олий лигага йўлланмани қўлга киритди. 1994 йилдан “Қизилқум” номи билан юритиб келинаётган жамоа олий лигадаги учинчи мавсумида энг юқори натижасини қайд этди, яъни бронза медалига сазовор бўлди.

Бугунгача навоийликлар кучлилар сафида 675 та учрашув ўтказиб, шулардан 236 тасида ғалаба қозонган, 148 ўйинда дурангга эришган, 291 ўйинда эса имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 809:967.

“Қизилқум” жамоасининг олий лигадаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (2003 йил, “Гулистон”), энг йирик мағлубияти – 0:11 (2007 йил, “Пахтакор”) ташкил этади.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 09:39, 12.08.2023.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.