Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Футзал. 2-тур учрашувлари якунига етди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича 2012 йилги Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 2-тур ўйинлари якунига кўра, пешқадамлар – «Ардус» ва «Локомотив»нинг барча кўрсаткичлари тенглашди.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 1-босқич 1-тур учрашувларига Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилганди. 1-босқич 2-тур учрашувлари эса Самарқанддаги «Сўғдиёна» футзал мажмуасида бўлиб ўтди.

 

16 ноябрь куни, нафақат куннинг, балки бутун турнинг энг марказий учрашувларидан бири бўлиб ўтди. «Максам-Чирчиқ» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этиладиган ҳар қандай натижа 2-турнинг 1-кунидан сўнг – «Локомотив» муросасиз баҳсда «Ардус»ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратганидан сўнг юзага келган учпешқадамликни йўққа чиқарарди.

 

Шундай бўлди ҳам. «Максам-Чирчиқ» ва «Локомотив» ўртасидаги ўйин тошкентлик темирйўлчиларнинг кичик – 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Шундай қилиб, «Локомотив» 2-тур доирасида бирорта ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. «Локомотив» тур давомида 1-ўринда борганига қарамай, айнан сўнгги кун ўйинларидан сўнг ҳақиқий қўшпешқадамлик юзага келди – Андижон вилоятининг «Турон-С» клубини 9:3 ҳисобида мағлубиятга учратган «Ардус»нинг барча кўрсаткичлари ҳозирда «Локомотив»ники билан бир хил бўлиб турибди: тўққиз учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бир хилда – 24тадан очко тўплаган, 63та гол урган ва 17тадан тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан.

 

5-кун учрашувларидан сўнг «Бунёдкор» 4-ўринни ўзида сақлаб қолди: «Гулистон» устидан қозонилган 10:3 ҳисобидаги ғалаба «қалдирғочлар»га 3-тур ўйинларигача кучли тўртликдаги ўринни сақлаб туриш имконини беради. Қайд этиш жоиз, «Бунёдкор» 3-ўриндаги «Максам-Чирчиқ»дан 2 очкога ортда қолмоқда, холос.

 

Мусобақа аутсайдерлари – «Нафис» ҳамда «Когон» ўртасидаги ўйин майдон эгаларининг навбатдаги йирик ҳисобли мағлубияти билан якунига етди – 4:1, «Когон» фойдасига. Ушбу ғалаба бухороликларга мусобақа жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди.

 

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати-2012
1-босқич, 2-тур учрашувлари. Самарқанд шаҳри.
16 ноябрь, жума
«Строитель-Зарафшон» - «Пахтакор» 2:4
«Бунёдкор» - «Гулистон» 10:3
«Турон-С» - «Ардус» 3:9
«Максам-Чирчиқ» – «Локомотив» 1:2
«Нафис» - «Когон» 1:4

 

1-кун, 2-кун, 3-кун, 4-кун натижалари

 

ЖамоаЎҒДМТ-НО
1  Ардус 9 8 0 1 63-17 24
2  Локомотив 9 8 0 1 63-17 24
3  Максам-Чирчиқ 9 7 0 2 38-20 21
4  Бунёдкор 9 6 1 2 39-23 19
5  Турон-С 9 4 2 3 52-49 14
6  Пахтакор 9 4 0 5 27-35 12
7  Когон 9 2 1 6 28-46 7
8  Гулистон 9 2 1 6 40-59 7
9  Нафис 9 1 0 8 19-60 3
10  Строител-Зарафшон 9 0 1 8 19-62 1

 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 23:42, 16.11.2012.
Ўқилди: 4547 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.