ФИФА ва Халқаро футболчилар касаба уюшмаси 2012 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзод 5 нафар посбоннинг номини эълон қилишди.
ФИФА сайтида эълон қилинган рўйхатга қуйидаги дарвозабонлар киришди: Жанлуижи Буффон ("Ювентус"), Петр Чех ("Челси"), Жо Харт ("Манчестер Сити"), Мануэль Нойер ("Бавария") ва Икер Касильяс ("Реал" Мадрид).
Ғолиб номи эса профессионал футболчилар касаба уюшмасига аъзо бўлган 50 минг нафар футболчилар ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижасида аниқланади. Ғолиб дарвозабон эса 2012 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилади.
Жаҳонннинг рамзий терма жамоаси номи эса 2013 йилнинг 7 январь куни бўлиб ўтадиган ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Ушбу маросимда "Олтин тўпи" соврини соҳиби, йилнинг энг яхши мураббийи ва йилнинг энг яхши голи (Ференц Пушкаш соврини) муаллифи номи ҳам эълон қилинади.