Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Дунёнинг энг қиммат клублари ўнталиги

Баҳо:
+ | -

Ушбу ёз футбол тарихида энг кўп пул сарфланган давр сифатида ёдимизда қоладиган бўлди. Бунда энг катта маблағлар, кутилганидек кучли бешлик чемпионатлари томонидан сарфланди. Улар ичида АПЛ – тенгсиз. Қуйида трансферларга маблағ сарфлашдан ташқари, бутун бошли клуб миқёсидаги энг қиммат жамоаларни билиб оласиз.

10. "Арсенал" – 2.26 миллиард доллар

"Арсенал" ҳозир дунёнинг етакчи жамоалари қаторига кирди. Буни инкор этиб бўлмайди. Микель Артета жамоаси ҳозир энг қиммат таркибга эга. Ҳаммаси эндигина бошлангандек туюлмоқда. Аммо бу учун анча меҳнат сарфланган. Агарда шу йўналишда давом этилса, "Арсенал" бу рўйхатда янада одимлайди.

9. "Тоттенхэм" – 2.8 миллиард доллар

"Тоттенхэм" қимматлик борасида ўзининг Шимолий Лондондаги рақибидан олдинда туради. Гарчанд клуб ўн йиллардан бери соврин ютмаган бўлсада, улар сўнгги 8 мавсумдан бештасида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Қолаверса, яқин йиллар ичида "Тоттенхэм" йирик стадион барпо этди.

8. "Челси" – 3.1 миллиард доллар

Тодд Боэли "Челси"ни бундан бир йил илгари 5.2 миллиард долларга харид қилди. Бу эса клубнинг реал қийматидан қарийб 2 миллиардга кўпроқ деганидир. Бу мавсумда еврокубокларсиз қолган жамоанинг тушумлари камайиши турган гап. Шунга қарамай, тез орада "аристократлар"ни яна ЕЧЛда кўрсак, ажабланмаймиз.

7. "ПСЖ" – 4.21 миллиард доллар

Париж клуби шу кунларда Европадаги энг тартибсиз жамоа бўлиб турибди. Ҳаммаси Килиан Мбаппе ҳолати билан боғлиқ. Шунга қарамай, "ПСЖ" Европа миқёсида ўз ўрнига эга бўлиб улгурган. Унинг 4 миллиардлик қиймати ҳам шундан далолат беради.

6. "Бавария" – 4.68 миллиард доллар

Мюнхен клуби ҳар томонлама идеалликка яқиндир. Хусусан, клуб раҳбарияти трансферлар ойнасида ҳеч қачон ўзини уринтириб қўймайди. Аммо бу ёздаги Кейн хариди бундан мустасно. "Бавария" доимо Европада юқори даража намойиш этиб келади. Германияда эса ҳали ҳам унга тенг келадигани йўқ.

5. "Манчестер Сити" – 4.99 миллиард доллар

Қарийб ўн йилдан бери АПЛда доминантлик қилиб келаётган клуб қиммат бўлмаслиги мумкин эмас. "Манчестер Сити" ўтган мавсумда рекорд даражада, 815 миллион доллар фойда кўрганини маълум қилганди. Бу эса футбол тарихидаги мутлақ рекорд саналади. Требл соҳиблари янги мавсумни ҳам фантастик даражада бошлади. Гвардиола Европани бошқаришда давом этмоқда.

4. "Ливерпуль" – 5.29 миллиард доллар

Мерсисайдликлар раҳбарияти клуб молиясини узоқ йиллардан бери муваффақиятли бошқариб келмоқда. Ҳозирги кунда "Ливерпуль" ўз стадионини таъмирламоқда. Қолаверса, клубда катта совринлар учун курашишга қодир жамоа шаклланиб улгурган.

3. "Барселона" – 5.51 миллиард доллар

Гарчанд молиявий бўхронлар остида қолган бўлса ҳам, "Барселона" дунёнинг учинчи энг қиммат жамоаси бўлиб турибди. Катта таваккаллар остида, клуб тиклана бошлади. Испания чемпионларини Forbes нашри 5.51 миллиардга баҳолади. Бу эса бир йил олдинги қийматдан 10 фоизга кўпроқдир.

2. "МЮ" – 6 миллиард доллар

Сер Алекс Фергюсондан кейинги давр "Манчестер Юнайтед"га фақат муаммо келтирди. Клуб аввалги даражасини тиклашга қийналмоқда. Аммо молиявий масалаларга келганда, "МЮ" доимо етакчилардан бири саналади. Сўнгги бир йил давомида клуб қиймати 30 фоизга ошди ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

1. "Реал" – 6.07 миллиард доллар

Бошқа ҳеч бир клубни бу борада етакчи деб бўлмайди. "Реал" доимо ўз даражасини ҳар жабҳада намойиш этиб келган. Қиймат масаласида ҳам мадридликлар устунликка эга. "Реал" 1 миллиард евро эвазига "Сантьяго Бернабеу"ни таъмирлади. Шунингдек, клуб Беллингем каби 100 миллионлик футболчиларни ҳеч иккиланмай сотиб олмоқда. Шундай экан, "Реал"нинг молиявий қудратига шубҳа қила олмайсиз.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:51, 20.08.2023.
Ўқилди: 7798 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.