Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Миржалол Қосимов: «Мақсад — гуруҳ босқичига чиқиш!»

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Ал-Арабий» — ОКМК учрашувидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда футболчи Санжар Турсунов қатнашди.

Ўйин ҳақида.

Миржалол Қосимов: — Авваламбор барчага Ассалому алайкум! Эртага бизни жудаям қизиқарли ўйин кутмоқда. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор. Бу ерга яхши ниятда келганмиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш.

Санжар Турсуновга савол. — Эртанги баҳс учун жамоа қандай тайёргарлик кўрди? Бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз?

— Ассалому алайкум! Биз барчасини тушуниб турибмиз, бу ўйин жуда муҳим баҳс ҳисобланади. Ғолиб эса гуруҳ йўлланмасини қўлга киритади. Барча футболчилар номидан айтишим мумкин, биз эртанги ўйинга тайёрмиз.

— «Ал-Арабий» клуби ҳақида қандай маълумотларга эгасиз ва эртанги ўйиндан нималарни кутмоқдасиз?

Миржалол Қосимов: — «Ал-Арабий» шаклланган жамоа ҳисобланади. Таркибда кучли легионерлар ҳаракат қилади. Қолаверса, тўп билан муомалада жамоавий ўйин намойиш этиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратади.

— Таркибда дисквалификация сабаб Мартин Боакенинг йўқлиги жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатади?

Миржалол Қосимов: — Футбол жамоавий ўйин. Унда албатта бу каби вазиятлар учраб туради. Жамоамизда бир-бирини ўрнини тўлдирадиган ўйинчиларимиз етарли.

— Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадиондан таассуротларингиз қандай?

Миржалол Қосимов: — Таассуротларимизни эртанги ўйиндан кейин айтамиз. Албатта, Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадионда ўйнаш футболчилар учун ёқимли.

Санжар Турсунов: — Қатар мамлакатини Жаҳон чемпионати ўтказилмасидан олдин ҳам яхши кўрар эдим. Мусобақа ўтказилганидан кейинги муҳитдан сўнг таассуротлар ижобий.

— «Ал-Арабий» футбол клубини мағлубиятга учратиб мусобақадан чиқариб юборишни мақсад қилганмисиз? Худдики, «Ал-Ғарафа»ни шундай қилганингиз сингари.

Миржалол Қосимов: — Мақсад — гуруҳ босқичига чиқиш!

Манба: @fcokmk
Киритилди: 06:06, 22.08.2023.
Ўқилди: 2780 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5713]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3897]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3344]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3224]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3128]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3002]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2888]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2587]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2361]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2082]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик