Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эрон йиғини доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси, ўқув-машғулот йиғинлари ва назорат учрашувларини ўтказиш мақсадида, 16 ноябрь куни Эронга жўнаб кетган эди. Келишувга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сафар давомида футзал бўйича Эрон аёллар терма жамоасига қарши учта ўйин ўтказиши керак. Дастлабки учрашув 18 ноябрь куни ўтказилиб, унда Аваз Максумов шогирдлари 2:7 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Футзал бўйича Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоадари ўртасидаги иккинчи баҳс биринчисига нисбатан анча қизиқарли, шу билан бирга, муросасиз ўтди. Буни ўйиннинг биринчи бўлими 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етганидан ҳам билиб олса бўлади. Учрашувнинг бундай бориши кўпчиликни ҳайрон қолдиргани рост. Бироқ, иккинчи бўлимда эронлик футзалчиларнинг тажрибаси, бундан ташқари, «ўз майдонингда деворлар ҳам қўллайди» ақидасининг иш бериши натижасида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўйинни 3:6 ҳисобида бой берди.

«Эрон терма жамоасига қарши иккинчи ўйинда бизга нафақат футзалчилар, балки ҳакамлар ҳам қаршилик қилишди. Бу биз учун бир мактаб бўлди. Аммо, футзалда ҳам томошабинларни алдаш қийин. Шунинг учун бўлса керак, йиғилган барча томошабинлар ўйиндан кейин чиройли ўйин ва матонатли қаршилик учун ўзбекистонлик футзалчи аёлларга ташаккур билдиришди», - дейди ўйиндан кейин футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Аваз Максумов.

Фотосуратга изоҳ
Эрон ислом республикаси – жамоат жойларида аёллар бошда рўмол билан юриши расман жорий этилган камсонли мамлакатлардан биридир. Ушбу қоида нафақат мамлакат фуқароларига, балки Эрон ҳудудига кирган бошқа чет эл мамлакат фуқароси бўлган аёлларга ҳам тааллуқлидир. Шундан келиб чиқиб, 2012 йилнинг июль ойида футбол қоидаларига маъсул бўлган IFAB ташкилоти 2007 йилда ФИФА томонидан жорий этилган – футбол мусобақалари вақтида аёлларга рўмол билан майдонга тушишни тақиқловчи қоидани бекор қилганди. Қайд этиш жоиз, ФИФАнинг айнан шу тақиқи сабаб футбол бўйича Эрон аёллар олимпия терма жамоаси 2012 йилги Лондон Олимпиадаси саралашида иштирок этишдан бош тортганди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:09, 22.11.2012.
Ўқилди: 5361 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.