Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

"Челси" яна гол уришни бошлаши учун Почеттино нима қилиши керак?

Баҳо:
+ | -

Маурисио Почеттино келганига бир неча ой бўлганига қарамай, "Челси"да катта ўзгариш кузатилмаяпти. Янги мавсумда Лондон клуби фақат иккита ўйинда ғалабага эришди. Улардан бири "Лутон Таун"га қарши (3-0) бўлса, иккинчиси лига кубогидаги "Уимблдон" билан ўйиндаги камбекли ғалабадир. Қолган тўртта баҳс эса иккита дуранг ва шунча мағлубият билан якун топган. Ҳа, бунда жамоанинг омадсизлиги ҳам рол ўйнади. Хусусан, Почеттино ишонган Нкунку ва Броялар жароҳатда эди. Николас Жексонга эса АПЛда даража етишмаяпти. Хуллас, сабаблар бисёр. Биз эса қуйида, Почеттино жамоани яхшилаши учун нималар қилиши кераклиги ҳақида фикр юритамиз.

Иккита ҳужумчи билан ўйнаш

Бундай вариантни "Челси"нинг жароҳатдаги футболчилар майдонга қайтганида янада осонроқ амалга оширса бўлади. Шунга қарамай, ҳозир ҳам бу имконсиз иш эмас. Агарда ҳозирга қадар Николас Жексонга олд чизиқда ёрдамчи ёки шерик бўлганида, у шунча имкониятларни кўкка совурмаган бўларди, балки. Жексоннинг ортида Стерлинг ёки Нкунку каби футболчилар ўнинчи рақам сифатида уни олдинга бошлаши ҳам, кўп нарсани ўзгартирган бўларди . Почеттино айни дамда "Манчестер Сити" қўллаётган услубга ўтса бўлади: Гвардиола 4-4-2 орқали Холанд ва Алваресни олдинда ўйнатиб, Холандга ёрдамчи ва айни пайтда, унга каттароқ ҳудудлар очиб берувчи шерик ҳосил қила олди. "Челси" мисолида эса Алварес вазифасини Стерлинг бажариб бера олади.

Қанотлар орқали ўйнаш

Бу мавсумнинг кўп ўйинларида Поч 3-4-2-1 тактик схемасидан фойдаланди. Бунда қанотдаги ишлар асосан ҳимоячилар бўлган Мало Гюсто ва Бен Чилвеллар томонидан амалга оширилди. Иккита ҳужумкор ярим ҳимоячилар – Галлахер ва Стерлинг эса майдон марказида, орқароқда ҳаракат қилди. Шунга кўра, "Челси" ўз ҳужумидаги қанот ўйинчилар етишмаслигидан ҳам азият чеккан бўлиши мумкин. Бундай тактика ҳужумкор қанот ҳимоячилари бўйнига кўп нарсаларни юклайди. Шу сабабли 4-3-3 схемаси Почеттинога ёрдам бера олади. Бу орқали Мудрик ва Мадуэкелар ҳужумдаги сифатни ошириб беришга ҳисса қўшишади. Стерлинг ҳам ҳар икки қанотда ўйнашга қодир. Қолаверса, янги харид бўлган Коул Палмерни синаб кўриш вақти келган. Ана шунда Чилвелл, Гюсто ёки Жеймслар қанотларда янада самаралироқ ишларни қилишлари мумкин бўлади. "Челси" бу мавсумда олтита турда бешта гол урди. Ваҳоланки, улар яратган вазиятлар сони хГ да камида 10 та голга тортарди. Демак, нималарнидир ўзгартириш лозим.

4-2-3-1 тактик схемасига қайтиш

Почеттино кўпчилик томонидан ўз принципларига қарши ҳолда, тактик схемани ўзгартиргани учун танқидларга дучор бўлди. Аргентиналик мутахассис одатда 4-2-3-1дан фойдаланарди. Аммо у "Челси"да асосан 3-4-2-1 ни қўллай бошлади. Бу эса натижаларни ёмонлаштирди холос. Балки, ҳимоя ва ярим ҳимоянинг мувозанатини тиклаган ҳолда, яна эски тизимга қайтиш вақти келгандир? Фернандесни таянчга чуқурроқ жойлаштириб, Палмер каби футболчиларни ҳужумга ёрдам беришини таъминлаш, Жексонга кўпроқ имкониятлар тақдим этади. Ундан ташқари вингерлар ҳам голлар уришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 13:35, 25.09.2023.
Ўқилди: 2360 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.