Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ҒОФФ Кубоги: Эрон кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси Ғарбий Осиё Футбол федерацияси Кубоги гуруҳ босқичи 2-турида ҳам гол ура олмади.

12 декабрь, жума куни Кувайтда давом этаётган 2012 йилги Ғарбий Осиё Футбол федерацияси Кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди. Жумладан, «В» гуруҳида иштирок этаётган Эрон миллий терма жамоаси Баҳрайнга қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Карлуш Кейруш шогирдлари бунгача, 1-тур доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйинда ҳам 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этишган эди.

Эрон терма жамоаси айни вақтда ҳисобида 2 очко билан «В» гуруҳида 3-ўринда бормоқда. Баҳрайн ва Саудия Арабистони терма жамоалари ҳисобида 4тадан очко бор. Гуруҳ ғолиби тўғридан-тўғри ярим финал йўлланмасини қўлга киритса, уч гуруҳ орасида энг яхши натижани кўрсатган иккинчи ўриндаги жамоа ярим финалнинг тўртинчи йўлланмаси эгасига айланади. Эрон терма жамоаси 3-турда гуруҳ аутсайдери Яманга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг «А» гуруҳида Ливан терма жамоаси дастлабки икки ўйиндан сўнг 3 очко жамғаргани ҳолда 3-ўринда бормоқда; ливанликлар 14 декабрь, жума куни мусобақа мезбони – Кувайт терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Маълумот ўрнида, Эрон ва Ливан терма жамоалари ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рақиблари саналади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси «А» саралаш гуруҳи ўйинлари доирасида Эронга қарши икки ўйинда майдонга тушиб, Тошкентда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва Теҳронда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ливанга қарши сафарда ўтказилган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Жавоб учрашуви 2013 йил 26 март куни Тошкентда ўтказилади.

ҒОФФ Кубоги-2012, гуруҳ босқичи 
«В» гуруҳи, 2-тур учрашуви 
12 декабрь, чоршанба 
ЭРОН – БАҲРАЙН 0:0 
ЭРОН: 
1. Алиризо Ҳақиқий, 3. Эҳсон Ҳожисафий (17. Ёқуб Каримий, 46), 4. Шожаи Халилзода, 5. Пежман Мунтазорий, 9. Милод Нурий, 10. Меҳрдод Оладий, 11. Аҳмад Ҳасанзода (14. Поям Шарафобод, 43), 15. Умид Иброҳимий, 16. Меҳрдод Пўлатий, 18. Муҳаммадмаҳди Назарий (7. Абулқосим Деҳнавий, 77), 19. Муҳаммадризо Хонзода.

Навбатдаги ўйинлар 
«А» гуруҳи, 3-тур учрашуви 
14 декабрь, жума 

Кувайт – Ливан

«В» гуруҳи, 3-тур учрашуви 
15 декабрь, шанба 

Эрон - Яман

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:44, 13.12.2012.
Ўқилди: 5815 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик