Испаниянинг «Малага» клуби яримҳимоячиси Иско Италиянинг «Tuttosport» нашри мунтазам ўтказиб келаёган йилнинг энг яхши ёш футболчиси учун бериладиган «Golden Boy» совринини қўлга киритди. Бу ҳақда «Малага» расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Искога 137 нафар киши овоз берди. Унинг энг яқин таъқибчиси «Милан» ҳужумчиси Эл-Шааравий эса 125та овозга эга бўлди. Учинчи ўринни эгаллаган «Атлетико» посбони Тибо Куртуа 116та овозни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу совринни «Манчестер Сити» ҳужумчиси Марио Балотелли қўлга киритганди.