Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Қатарда ОФКнинг йил якунларига бағишланган маросимлар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Қатарда Осиё футбол конфедерациясининг йил якунларига бағишланган маросимлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФК мураббийлик конвенциясининг Про даражаси ва OFK Elite Youth дастурининг 3 юлдузли даражаси билан тақдирланди.

OFK Elite Youth 3 юлдузли даражаси кенг доирадаги хизматлар, юқори даражадаги инфратузилма ҳамда муваффақиятли натижалар учун тақдим этилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда мураббийлар учун ОФКнинг Про лицензияларини тақдим этувчи ўқув-курсларини давом эттиришга имкон берадиган махсус диплом топширилди. Дипломларни ОФК раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифадан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов қабул қилиб олди.

Киритилди: 19:20, 01.11.2023.
Ўқилди: 1617 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик