Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Йил бартери – футболка ўрнига чипс!

Баҳо:
+1 | -

Япониялик Такефуса Кубо жорий мавсум муносиб статистикаси билан назарга тушди.

22 ёшли ярим ҳимоячи «Реал Сосьедад» либосидаги жами 13та ўйинда 5та гол уришдан ташқари, 3та самарали узатма муаллифига айланди. Япония миллий жамоаси умиди Испания кубогидан ўрин олган «Буньол»га қарши ўйинни эса захира ўриндиғида кузатди. Бу ҳол кичик шаҳарчадаги оддийроқ стадионда йил айирбошлаши амалга ошишига имкон яратди.

Стадионда трибуналар ва майдон ҳудудини ажратиб турган тўсиқлар ёш мухлислардан бирининг Такефусадан футболка олишига халақит бергани йўқ. Шаддод болакай шунчаки, «Сосьедад» захира ўриндиғига яқинлашди ва ишонч билан бақирди: «Кубо! Менга ўз футболкангни бера оласанми?» Япония­лик ёш ярим ҳимоячи эса ёш мухлис илтимосини қондирди. Қувонганидан ўз ичига сиғмаган болакай қадрли «ўлжа»ни олиши билан ота-онаси томон югурди. Кубонинг футболкаси унга анча катта эканлиги ўз-ўзидан тайин, лекин бу муаммо эмас, тўғрими?

Асосий воқелик кейин кузатилди: болакай «Яхшиликка яхшилик» тушунчасига амал қилиб, ортга қайтди ва Кубони яна бир бора ишонч билан чақириб, унга чипс қутисини тутқазди. Совғага жавобан миннатдорчилик! Ҳа, болакай афтидан, ҳаёт ҳақида маълум тушунчага эга кўринади. Бахтиёр мухлис шундан кейингина қувноқ ҳолда ўз ўрнига қайтди. Кубо эса чипсни «Сосьедад» захирачилари билан баҳам кўрди. Хуллас, йил бартери!

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:01, 17.11.2023.
Ўқилди: 1971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.