Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Катанец: «Бугунги камбэкнинг қиймати юқори»

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2026 ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши, 2-босқич саралаши доирасида Ўзбекистон ҳамда Эрон баҳси ўз ниҳоясига етди. 

Учрашувдан сўнг ташкил қилинган мабуот анжуманида Сречко Катанец иширок этди ҳамда ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ҳаммага хайрли кеч. Захирамиздан хурсанд бўлдим. Бироқ Эронга қарши қийин баҳсда камбэк амалга ошира олдик. Биринчи бўлимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Ҳеч нарса қила олмадик. Улар иккита вазиятни голга айлантира олди. Аммо бугунги камбэкнинг қиймати юқори. Барчамиз хурсандмиз. 

Қизил карточка бўйича қарорда ҳакамни айблай олмайман. Барчаси ҳиссиётлар натижасида юзага келади. Бироқ ҳиссиётларни жиловлай олиш ҳам муҳим. Рақиб бизни бунга мажбур қилди. Шунга қарамай ритмдан чиқиб кетмадик. Бу унчалик муҳим бўлмаган вазият. Мураббийларнинг ишлаш ҳолати оддий, барчага тушунарли, эронликлар доим шунақа қилган. 

Жамоа танаффусга чиққанида катта мотивация бердим. Кўпроқ тўпни ҳаракатга келтиришни тушунтирдим. Тезроқ қарор қабул қилиш муҳим эди. Рақибга кўпроқ яқин ўйнашни алоҳида футболчиларга таъкидладим. 

Бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларнинг тезкор реакцияси мени хурсанд қилди. Биринчи бўлимдан сўнг йирик ҳисоб бўлиб кетиши мумкин эди. Бироқ амалладик натижани сақлаб қолишни. Саралашларда дуранг бироз хафа қилиши мумкин. Ғалаба учун ўйнагандик. Вазиятлардан рақиб ҳам, биз ҳам етарлича фойдалана олмадик. Чет элдаги ўйинчиларга кўпроқ ўйин амалиёти берилса, натижалар яхшиланаверади. Ашурматов, Шомуродов шулар жумласидандир. Бироқ ўйин услубида ҳам ўсишни унутмаслик керак. 

Ёш ўйинчиларга кўпроқ имконият беряпмиз. Ҳусанов клубида кўпроқ ўйнамагани учун уларга секин-секин амалиёт бериб боряпмиз. Қолган вундеркиндлар ҳақида ҳам шу гап», – деди мураббий.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:53, 21.11.2023.
Ўқилди: 6239 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4263]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4224]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3577]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3538]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3263]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2505]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2219]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2184]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2046]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2041]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик