"Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен "Ливерпуль"га ўтиши мумкин эди.
“Шпорлар” нидерландиялик футболчини август ойида “Вольфсбург”дан 40 миллион евро тўлаб сотиб олганди. TeamTalk хабарига кўра, 22 ёшли футболчига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирган: клуб ҳатто Виржил ван Дейкдан футболчини Юрген Клопп жамоаси сафига қўшилишга кўндиришга урунишни сўраган. Усул иш бермади - "Тоттенхэм" тезроқ ҳаракат қилди ва марказий ҳимоячини ўзига жалб қила олди.
Микки ван де Вен Анге Постекоглу жамоасида 12 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. Ноябрь ойи бошида футболчи жароҳат олган, шу сабабли йил охиригача майдонга туша олмайди.