“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши ўйинда иштирок эта олади, деб хабар беради ESPN. 23 ёшли норвегиялик футболчи шу ҳафтада клуб қароргоҳида машғулот ўтказди.
Норвегиялик форвард бу ҳафта Шотландияга қарши Евро-2024 саралаш ўйинини қаттиқ оғриқ сабабли ўтказиб юборди.
“Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви 25 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17.30да бошланади.
23 ёшли Холанд 2023/24 йилги мавсумда барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.