Европада ҳали ҳам гранд клублар юлдуз футбилчиларга йирик маошлар беришда давом этмоқда. Биз Европанинг энг кўп маош олувчи ўйинчилари 11 талигини йиғдик. Бу рўйхатни Capology via FBref нашри тузиб чиқди.
Дарвозабон: Мануел Ноер – 21 миллион евро
Давид де Хеа ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп маош олувчи дарвозабон унвонига эга бўлганди, аммо ўтган мавсум охирида "Манчестер Юнайтед" билан мега шартномаси тугаганидан кейин бу унвонни йўқотди.
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ишончли дарвозабони Ноер энди Европадаги энг кўп маош олувчи “дарвозабон”и бўлди. У амалдаги шартномасини 2022 йилда узайтирган эди.
У "Бавария"да кетма-кет 11 та Бундеслига чемпионлигини, шу жумладан иккита треблни қўлга киритганини ҳисобга олсак, уни клуб раҳбарлари қўллаб-қувватлагани адолатли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ноер 2023 йилда таътилда чанғи учаётганда оёғини синдириб олди ва деярли бир мавсумни ўтказиб юборди.
Ўнг қанот ҳимоя: Рис Жеймс – 15,2 миллион евро
Тодд Бейлининг "аристократлар"и сўнгги йилларда ўзларининг энг қимматли юлдузларини сотишга мойил бўлиб, сўнгги йилларда ҳар қандай ФФП дек бош оғриғидан қочиш учун деярли 200 миллион фунт стерлинг даромад қилди.
Аммо улар ишонган Кобхем академиясининг битирувчиларидан бири Жеймс бўлиб, у ўтган йилнинг сентябрида олти йилга шартномани узайтирди ва шундан бери клуб сардори этиб тайинланди.
Чап қанот ҳимоя Люка Эрнандес – 19 миллион евро
Ҳимоячилар орасида энг қиммат учта ёзги трансфердан бири - Эрнандес ёз бошида 40 миллион евро эвазига ПСЖга ўтди.
Франция термаси билан Жаҳон чемпиони Парижда беш йиллик шартнома имзолади ва Серхио Рамос кетганидан кейин Луис Энрикенинг орқа чизиғини бирмунча мустаҳкамлайди.
Марказий ҳимоя: Рафаел Варан - 20,6 миллион евро
Варан 2021 йилда "Манчестер Юнайтед"га келган пайтда жаҳон чемпионати ва тўртта Чемпионлар лигаси чемпиони бўлганини ҳисобга олсак, унинг вакиллари юқори маош олиш учун жуда кучли талаб бор эди.
Албатта, "қизил иблислар" Варанга яхшигина ҳақ тўлайди. 30 ёшли футболчи Премер-лигадаги энг кўп маош олувчи ҳимоячи ҳисобланади.
Марказий ҳимоя: Давид Алаба - 22,5 миллион евро
Варанда бўлгани каби, Алабанинг маоши "Реал Мадрид"да унча катта мунозараларга сабаб бўлмади.
Австриялик футболчи "Бавария" билан сўнгги мавсумида "требл" ютган ва Испания пойтахтига эркин агент сифатида келгани кўпчиликнинг ёдида.
Алаба ўзининг қадр-қимматини исботлади, чунки "Лос Бланкос" ўзининг дебют мавсумида ҳам Ла Лига, ҳам Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Иккинчи йил нисбатан умидсизликка учради, аммо у ушбу тўпламни Қироллик кубоги билан якунлади. Бундай олиб қаралганда унча ёмон эмас.
Ярим ҳимоя: Френкие де Йонг - 37,5 миллион евро
"Барселона" сўнгги бир неча йил ичида ўз маошларини камайтиришга ҳаракат қилди, Лионел Месси, Херард Пике, Серхио Бускетс ва Хорди Альба каби узоқ йиллик юқори маош олувчилар жамоани тарк этишди.
Аммо Де Йонгнинг йилига 37 миллион евро миқдоридаги улкан маош пакети собиқ президент Хосеп Мария Бартомеу давридаги муваффақияциз сармоялар сирасига киради.
Агар у Саудия Арабистонига кўчиб ўтмаса, бу амалдаги келишув деярли унинг фаолиятидаги энг юқори маош бўлади.
Ярим ҳимоя: Кевин Де Брюйне – 24,3 миллион евро
"Манчестер Сити"нинг белгиялик плеймейкери Премер-лиганинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади.
У шунингдек, агенти бўлмаган кам сонли футболчилардан бири. Футболда энг зўрларидан бири бўлганингдан кейин агент нега керак?
Ярим ҳимоя: Тони Кроос – 24,3 миллион евро
Кроос 33 ёшда бўлса-да, яқин келажакда истеъфога чиқишини ўяламайпти. Немис ярим ҳимоячиси нафақани юқори савияда тугатишни ва бунинг бирор жойда захира ўриндиғида қолиб кетишини истамаслигини айтди.
Унинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзида тугайди ва Мадридликлар ўз ярим ҳимоясини кейинги авлод учун Жуде Беллингҳам, Эдуардо Cамавинга ва Аурелиен Чуамени билан тартибга солганини ҳисобга олсак, у фаолиятини тугатиши ажабланарли эмас.
Кроос "Лос-Бланкос"даги узоқ йиллик жамоадоши, июн ойида "Бернабеу"да бир йиллик шартнома имзолаганидан кейин камроқ маош оладиган Лука Модричдан олдин мазкур рўйхатга киритилди.
Тез орада Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳужум: Усмон Дембеле – 36,3 миллион евро
"Барселона"ни тарк этиб, Мбаппе билан бирга ўйнашучун Дембеле Парижга кўчиб ўтди. Албатта Неймар қилган ишни такрорлаши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.
Ҳужум: Харри Кейн – 25 миллион евро
Эрлинг Холанд билан ажойиб рақобат ташкил этган ҳужумчи ҳалигача Англия терма жамоаси сардори ҳисобланади.
30 ёшли футболчи "Бавария"нинг 100 миллион евро нарх билан трансферлар рекордини ўрнатди ва бир зумда Бундеслига тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди.
Ҳужум: Килиан Мбаппе – 72 миллион евро
Кўпчиликнинг фикрига кўра, ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси, Мбаппе Европанинг бешта асосий лигасидаги бошқа ўйинчилардан деярли икки баробар кўп маош олади.
У Саудия Арабистонидан келган мўмайгина таклифларни рад этди, сизнинг фикрингизча, агар у Европанинг исталган клубига кўчиб ўтса, маошини камайтиришга тўғри келади. Ҳатто "Реал Мадрид" ҳам бундай маошни тўлай олмайди.