Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Жорже Жезуш: «Эртага бизга осон бўлмайди, деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Ал-Ҳилол” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Жорже Жезуш ва тажрибали дарвозабон Яссин Буну қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

– Жамоанинг бўлажак ўйинга тайёргарлиги қандай бўлди?
Жорже Жезуш: – Ҳар бир учрашувга бўлганидек, ушбу баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик. Боиси, бу ўйин одатий жиддий беллашувлар каби юқори аҳамиятга эга бўлгани учун тайёргарлик жиддий бўлди.

– Саудиядаги баҳсда “Навбаҳор” жамоангизга жиддий қаршилик кўрсатган эди. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз ҳамда “Навбаҳор”ни қанчалик ўргандингиз?
Жорже Жезуш: – Хабарингиз бор, эртанги учрашувда гуруҳимизнинг иккита энг кучли жамоалари тўқнаш келади ва бу ўйин мухлисларга ҳам қизиқ бўлади. Шунинг учун эртага бизга осон бўлмайди, деб ўйлайман.

­– Неймарнинг жароҳат олгани жамоанинг ички чемпионат ҳамда ОЧЛ ўйинларидаги натижаларига қанчалик таъсир ўтказмоқда?
­Жорже Жезуш: – Неймар бизнинг муҳим футболчимиз. Афсуски, ҳозир у сафимизда йўқ. Неймар нафақат эртанги, балки, кейинги кўплаб баҳсларда бизга ёрдам бера олмайди ва кўпроқ муддатга сафдан чиққан. Лекин шундай бўлсада, жамоа Неймарсиз ҳам ўйнай олади, деб ўйлайман.

– Эртанги ўйинда “Ал-Ҳилол” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланадими ёки маҳаллий футболчиларга кўпроқ  урғу бериладими?
­Жорже Жезуш: – Жамоамизнинг тақвими жуда ҳам тиғиз. Шу боис, бизда шундай ҳолатлар бўляптики, баъзида ротацияларни амалга оширишга  мажбур бўляпмиз. Эртанги учрашувда қандай таркибда ўйнашимизни ўйин вақтида билиб оласиз.

– “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ҳамда ҳамкасбингиз Ўткир Юсупов ҳақида қандай фикрдасиз?
Яссин Буну: – Аввало дарвозабон ҳақида гапирадиган бўлсам, Саудиядаги ўйинда Ўткир Юсупов менда жуда яхши таассурот қолдирган эди. Билишимча, у яхши дарвозабон. “Навбаҳор”га келсак, эртанги рақибимиз ҳам яхши шаклланган жамоа.

Менимча, эртага жиддий қаршиликка учраймиз. Наманганга келганимдан ва эртанги ўйинда иштирок этишимдан жуда хурсандман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:06, 27.11.2023.
Ўқилди: 2649 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик