Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ҳимоячиси Филипп Лам ФИФАнинг жаҳон чемпионатини Россия ва Қатарда ўтказиш ҳақидаги қарорини шубҳали деб ҳисоблайди.
"Фаол ўйинчи бўлганимда, футбол бугунгидан фарқли ўлароқ, таъбир жоиз бўлса, эркин эди. Бугун биз Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати олдидан содир бўлган пул ва вазиятлар билан боғлиқ бутунлай бошқача муаммоларга дуч келдик.
Қатар ва Россияга назар ташласак, футбол қисман негативлик билан боғлиқ эди. Аммо биз ўз қадриятларимизни намойиш қилиш, Европада қандай яшашни хоҳлаётганимизни акс эттириш учун муҳим воқеалардан фойдаланишимиз керак. Мен учун футбол ҳам маданият ва анъаналар билан боғлиқ. Буларнинг барчаси Қатарда мавжуд эмас эди.
Футбол шунчаки пул топишдан кўпроқ нарса бўлиши керак. Бу болалар, ўсмирлар, мухлислар ва умуман маданият учун. Мен ҳар доим демократик мамлакатларга турнирлар уюштирган бўлардим", - деди Лам The Guardian билан суҳбатда.