УЕФА расмий сайтида 2012 йилнинг рамзий терма жамоасини аниқлаш бўйича овоз бериш ниҳочсига етди. Унда 5,3 миллион иштирокчи қатнашиб янги рекорд ўрнатишди.
UEFA Team of the Year 2012: Икер Касильяс, Серхио Рамос (иккаласи – «Реал»), Херард Пике («Барселона»), Тиаго Силва («ПСЖ»), Филипп Лам («Бавария»), Андреа Пирло («Ювентус»), Андрес Иньеста, Хави (иккаласи – «Барселона»), Месут Озил, Криштиану Роналду (иккаласи – «Реал»), Лионель Месси («Барселона»).
Таъкидлаб ўтиш жоиз, УЕФА 2001 йилдан бошлаб 4-4-2 тизимида рамзий терма жамоани овоз бериш йўли билан аниқлаб келади.













