Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Кейрушнинг кетмони учмай қолди

Баҳо:
+ | -

Қатар терма жамоаси билан бор-йўғи 10 ой ишлаган Карлос Кейруш куни кеча ўз лавозимини тарк этганидан хабарингиз бор.

Ушбу мураббий Эрон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ўзбек мухлислари орасида қўрқинчли хотиралар билан эсланади. Лекин Кейруш Эронда ўтказган 8 йиллик фаолиятидан сўнг, ҳеч қайси терма жамоада узоқ ушланиб қолмади.

Эрондан кейин Колумбия терма жамоасини бошқарган португалиялик мураббий, ЖЧ-2022 саралашида Эквадордан учралган 1:6 ҳисобидаги шармандали мағлубиятдан кейин ишдан олинган эди.

Кейинчалик Муҳаммад Салаҳ етакчилигидаги Миср терма жамоаси билан ҳам ЖЧ-2022 га чиқиш вазифасини уддалай олмади. Ҳаттоки мухлисларимиз орасида унчалик хушланмайдиган Эктор Купер ҳам Мисрни 2018 йилги ЖЧга олиб чиқиш вазифасини эплаган эди.

Эрон терма жамоаси эса ЖЧ-2022 бошланишидан олдин, саралашни муваффақиятли ўтказган Драган Скочичга чиқиш эшикларини кўрсатган ҳолда, саралашда бир эмас, иккита терма жамоа билан муваффақиятсизликка учраган Кейруш билан Қатарга йўл олади. Кейин Қатарда нима бўлганини ўзингиз яхши эсласангиз керак.

Мана энди Осиёнинг амалдаги чемпиони - Қатар терма жамоси билан 11 учрашувда бор-йўғи 4 та ғалабага эришган Кейруш, араб футболчилари билан тил топиша олмасдан, ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Карлос Кейрушнинг кучли мураббий эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бунинг устига, унинг ишига баҳо бериш бизга қолган эмас. Лекин ҳар бир мураббийнинг фаолиятида ўзига идеал тарзда мос тушадиган жамоаси бўлар экан. Эрон терма жамоаси - Кейруш учун яралган жамоа эди ва энди Кейруш ўзи учун бошқа "Эрон" топа олмаса керак.

Манба: https://t.me/SamvelKarlenich
Киритилди: 11:18, 09.12.2023.
Ўқилди: 1276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик