Премьер-лиганинг икки вакили жазоланиши мумкин. The Sun таблоидига кўра, аввалроқ ўн очко олиб ташланган "Эвертон" 2021 ва 2024 йиллар оралиғида кейинги молиявий қоидабузарликлари учун яна жазоланиши мумкин.
Яна бир инглиз клуби "Ноттингем Форест"дан ҳам очколар олиб ташлаш хавфи остида. Ўрмончилар 45 миллион фунт стерлингдан ошган пул йўқотишлари учун жаримага тортилиши мумкин.
Айни вақтда "Эвертон" 17 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. "Ноттингем Форест" ўз навбатида 20 очко жамғариб, 15-ўринда бормоқда.