Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Осиё кубоги. Қатар Фаластин устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган тўртинчи ўйин бўлиб ўтди. Мусобақа мезбони Қатар терма жамоаси Фаластинга қарши майдонга чиқиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Фаластинликлар биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этишди. 37-дақиқада Қатар ҳимоячисининг хатосидан фойдаланган Одай Даббағ дарвозани ишғол қилди.

Майдон эгалари эса биринчи таймга қўшиб берилган 7-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Қатарликлар бурчак зарбасини чиройли тарзда амалга оширишди ҳамда Ҳасан ал-Ҳайдос тўпни дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлим бошида Қатар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Акром Афиф ундан самарали фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бу Афифнинг турнирдаги тўртинчи голи бўлди.

Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади ва Қатар чорак финалга чиқди. Бу жамоага 1/4 финал босқичида Ўзбекистон-Таиланд ўйини ғолиби рақиб бўлади.

Осиё кубоги, 1/8 финал
Қатар – Фаластин - 2:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 37 Даббағ, 1:1 – 45 Ал-Ҳайдос, 2:1 – 49, пенальти Акром Афиф.
Қатар – Баршам, Ро-Ро, Лукас Мендес, Хухий (Салмон, 46), Ар-Ровий (Ал-Жанҳий, 46), Абдулваҳоб, Жобий (Али, 89), Фатахий, Афиф, Ал-Ҳайдос (Хатем, 59), Али.
Фаластин – Ҳамадий, Солиҳ, Терманиний, Сальданья, Мхагна, Харуб (Бассим, 75), Ал-Баттат, Сейям (Батран, 58), Даббағ, Кунбар (Қумбор, 83), Абу Варда.
Огоҳлантиришлар: Сейям (15), Солиҳ (48), Мхагна (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:16, 29.01.2024.
Ўқилди: 3152 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик