Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Осиё Кубогидаги ҳакамлик рекордлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ильгиз Танташев жорий Осиё кубогининг 3та учрашувида ишлаган биринчи ҳакамга айланди. Бу борада иккинчи натижа бугунги ўйинда ишлайдиган қувайтлик Аҳмад Ал-Али бўлади.

Ильгизнинг ютуғи 42 учрашувни 31 нафар ҳакам бошқаргани билан ҳам қимматлидир. Ва улардан фақат 10 таси икки ёки ундан ортиқ ўйинда ишлаган.

Жумладан, эронда туғилган кейинчалик Австралия фуқаролигини олган Алиризо Фағоний ва амирликлар вакили Муҳаммад Абдулла Ҳасан иккитадан ўйин ўтказди. Ҳозирда иккаласи ҳам Осиё Кубокларида жами 9 тадан ўйинда ҳакамлик қилишган.

Осиё Кубоги тарихида энг кўп ўйин ўтказган етти нафар ҳакам қуйидагича кўриниш олди:

14 Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
9 Саад Комил (Қувайт)
9 Алиризо Фағоний (Австралия)
9 Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳасан (БАА)
8 Шамсул Майдин (Сингапур)
7 Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
7 Рюжи Саито (Япония)

Ильгиз жами 4 та ўйинда ишлаган (1 таси Осиё Кубоги-2019да, 3 таси Қатарда). У ҳозирда ўйинлар сони бўйича ТОП-35 ҳакамлар қаторидан жой олди. Унинг навбатдаги учрашуви Танташевни ТОП-20 га олиб чиқади.

Манба: https://t.me/ANikimbaev
Киритилди: 11:37, 31.01.2024.
Ўқилди: 4064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик