Кириш Регистрация

U-20 Аёллар Осиё кубогига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Ишчи гуруҳ «Дўстлик» стадионини кўздан кечирди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 2024 йилнинг март ойида юртимиз 20 ёшгача аёл-қизлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасининг финал ўйинларига мезбонлик қилади. Учрашувлар «ЖАР» ва «Дўстлик» майдонларида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақага тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, ЎФА ишчи гуруҳи томонидан ўйинлар ва машғулотлар бўлиб ўтадиган ҳудудлар ҳамда мавжуд шароитлар ўрганилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича ҳаракатлар олиб бориляпти.

ЎФА вакиллари Тошкент вилоятида жойлашган Терма жамоалар маркази майдонидаги таъмирлаш ишларини ўрганди. Эътиборлиси, янги бунёд этилаётган Марказ илк бор халқаро миқёсдаги турнирни ўзида қабул қилади.

Ишчи гуруҳ ўйинлар бўлиб ўтадиган майдоннинг техник-ташкилий ҳудудларини кўздан кечирди. Барча жараёнларни сифатли амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон, Жанубий Корея, Австралия, Хитой Тайпейи, Япония, КХДР, Хитой, Ветнам терма жамоалари Колумбияда ўтадиган ЖЧга 4 та йўлланма учун кураш олиб боради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:27, 15.02.2024.
Ўқилди: 1295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик