Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Баҳодир Аннаматов: «Таркибимизда маҳаллий ёшларга кенг ўрин ажратилади»

Баҳо:
+ | -

Баҳодир Аннаматов. “Насаф”нинг ушбу собиқ футболчисини мухлислар жуда яхши билишади. Унинг айниқса “Насаф” жамоасига содиқлиги бизнинг унга бўлган ҳурматимизни янада оширади. Мана у ўзининг футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг ҳам клубда меҳнат қилиб келаяпти. Аввало клуб футбол академиясида мураббий, янги мавсум олдидан эса “Насаф” жамоаси ўринбосарларига мураббий этиб тайинланди.

Янги мавсумдан “Насаф”нинг асосий жамоасига ҳам, ўринбосарлар жамоасига ҳам собиқ футболчилар устозлик қилишади. Биз яқинда Баҳодир Аннаматов билан қисқача суҳбат уюштирдик ҳозир шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

— Баҳодир, сизни “Насаф” жамоаси ўринбосарларига мураббий бўлишингиз қандай содир бўлди?
— Тўғриси, буни ўзим ҳам кутмаган эдим, хабарингиз бор, мен бундан аввал футбол академиямизнинг 1995 йилда таваллуд топган гуруҳи тарбияланувчиларига мураббийлик қилаётган эдим. Ўтган йилги мавсум якунлангач, ўзингизга маълум асосий жамоа мураббийлар штабида ўзгариш бўлди, “Насаф”га кўп йиллар меҳнати синган, мухлислар ўртасида катта эътиборга сазовор бўлган Рўзиқул ака Бердиев асосий жамоага бош мураббий этиб тайинланди ва у кишининг ўрни бўшаб қолди. Ана ўша кунларда мени клуб раҳбари Шамил ака Ярулин ва Рўзиқул ака Бердиевлар ҳузурларига чақиришиб, мени энди ўринбосарлар жамоасига мураббийлик қилишимни таклиф қилишди, кутилмаган бу таклифдан тўғриси иккиланиб қолдим, аммо уларнинг берган маслаҳатлари ва далдалари туфайли бунга рози бўлдим. Яъни улар айтишдики, “сени ёлғизлатиб қўймаймиз, ҳамма ишларингда қўллаб-қувватлаб, яқиндан ёрдам бериб турамиз”,— дейишди.

Бу албатта менга бўлган катта ишонч эди. Иккинчи томондан жуда катта маъсулият ҳамдир. Лекин умримни футболга бағишлаган эканман. Бу ишончни оқлаш учун бор билимимни ва меҳнатимни аямайман, токи клубимиз раҳбарлари ва мухлисларимиз менинг ишимдан рози бўлишсин. Мен ўзимни футболдан ташқарида тасаввур ҳам қила олмайман.

— Қизиқ бир ҳолат. Янги мавсумдан энди “Насаф”нинг асосий жамоасини ҳам ўринбосарлар жамоасини ҳам жамоамизнинг собиқ ва кўзга кўринган ўйинчилари бошқаришади, “уч оғайни ботирлар” – “Насаф”да! Мухлислар учун эса энг асосийси эса натижа...
— Бу менинг тасаввуримча биринчидан жуда катта шарафли маъсулиятдир, “Насаф”нинг мухлисларини жуда яхши биламан ва ҳурмат қиламан, футболчилик давримда ўйинларимизни яхши эслайман, уларнинг катта далдаси билан муҳим ва жуда жиддий рақибларни мағлубиятга учратганмиз. Улар энди бизлардан нима кутаётганларини яхши сезиб турибман. Тўғри, биз ҳали ёшмиз, балки тажрибамиз ҳам камдир, лекин менимча энг муҳими бизда иштиёқ ва интилиш бор мана шуни ўзи кўп нарсани билдиради. Яшашга қизиққан инсон борки, у ўзининг камини тўлдиришга ҳаракат қилади. Балки уларнинг номидан ҳам гапиришим бироз ноўрин бўлар, лекин уларни ҳам яхши билганим учун буни айтаяпман. Биз ўзимизни кўрсатишга интиламиз, доимо изланишдамиз энг муҳими энди мухлисларни мураббий сифатида олқишига сазовор бўлишдир. Бизда доимо ғалабага бўлган чанқоқлик бор, буни шогирдларимизга ҳам сингдира олсак бўлди, умид қиламанки, мақсадимизга эришамиз. Клуб раҳбарларига раҳмат, бунинг учун клубимизда ҳамма шароит ва имкониятлар етарли. Бундан ташқари мухлисларимизнинг ишончи ва далдаси бизни юқори мақсадлар учун янада руҳлантиради.

— Ўринбосарлар таркибига асосан ўйинчилар қаердан таклиф этилади?
— Биз клубимиз раҳбарининг кўрсатмасига асосан, бундан буён асосий эътиборни клубимиз қошидаги футбол академиясининг тарбияланувчиларига қаратамиз, таркибимизда энди маҳаллий ёшлар учун жуда кўп ўрин ажратилади, аслида футбол академиясини ташкил этишдан мақсад ҳам шу-ку. Хабарингиз бор, мамлакатимиз ёшлар терма жамоасига тарбияланувчиларимиздан учта шогирдимиз таклиф олди ва улар ҳозир терма жамоа сафида Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишаяпти, булар Оловхонов Убайдулла - дарвозабон, Хушвақтов Дилшод - ҳужумчи ва Ҳамробеков Одил - ҳимоячилардир. Шунингдек, улар ўринбосарлар жамоаси аъзоларидир. Бу йилги мавсум олдидан вилоят кубоги соҳибига айланганимиз ҳам биз учун катта ютуқ бўлди, бу албатта шогирдларимни анча руҳлантиришига ишончим комил.

— Баҳодир суҳбатингиз учун сизга катта ташаккур билдирамиз ва янги мавсумда каттадан-катта муваффақиятлар тилаймиз!
— Эътиборларингиз учун сизларга ҳам катта раҳмат, voha.uz сайтини шогирдларим доимо кузатиб боришади, Ушбу сайтларингиз орқали ҳам бизларни қўллаб турганларингиз учун катта раҳмат.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:41, 21.02.2013.
Ўқилди: 4333 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.