Кириш Регистрация

Зидан – "Бавария" бош мураббийи лавозимига ишончли номзод

Баҳо:
+ | -

Зинедин Зидан анчадан бери ишсиз юрди. Машҳур француз деярли уч йил олдин 2020/2021 йилги мавсум якунида “Реал” бошқарувчиси лавозимини тарк этганди.

Охирги ҳафталарда матбуотда вақти-вақти билан Зидан қаерда ишлаши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Вариантлардан бири - "Бавария".

"Зинедин Зидан "Бавария"да Томас Тухель ўрнига ишончли номзод", - деб ёзади Bild.

"Бавария" яқинда Тухелнинг мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган эди. Жамоа айни дамда Германия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 14:27, 07.03.2024.
Ўқилди: 1125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.