"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Гонсалу Рамуш ҳақида гапирди.
Португалиялик форвард парижликлар сафига ўтган ёзда "Бенфика"дан келиб қўшилганди.
“Рамуш ҳақида гап кетганда, унинг темир руҳи борлигини айтишим мумкин. У жуда қизиқ ва шижоатли футболчи, мен унинг жамоамизда ўйнаётганидан хурсандман. У ҳар доим бизга ёрдам беришга тайёр ва ўзини яхши кўрсатади. Ҳа, у тез-тез ўйнашга лойиқ, аммо топ-клубларда шундай бўлади. Гонсалу ҳали жуда ёш, лекин аллақачон жуда етук футболчи", - дея Энрикенинг сўзларидан иқтибос келтиради GFFN.
Умуман олганда, Рамуш жорий мавсумда 31 та ўйинда ўнта гол урди.